OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мамадалиева Наргизахон Зокиржон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Мамадалиева Наргизахон Зокиржон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мамадалиева Наргизахон Зокиржон қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўркачсимон зонали яримўтказгичларда ўлчамли квантлашиш ва қутбий оптик ҳодисаларнинг назарий тадқиқи», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/FM297.

Илмий раҳбар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM/T.01.12.

Расмий оппонентлар: Дадамирзаев Мухаммаджон Гуломкодирович, физика-математика фанлари доктори, доцент;Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўркачсимон зонавий тузилишга эга бўлган яримўтказгичдаги икки ўлчамли электронлар учун локаллашган ҳолатлар ва бир зона тармоқлариаро кечадиган оптик ўтишлар билан тавсифланувчи оптик ва фотонли эргаштириш эффектларининг механизмларини квант механикавий аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

потенциал ўра ва тўсиқларнинг даврий жойлашувидан ҳосил бўлган носимметрик структурада электронларнинг локаллашган ҳолатлари ҳисобланган ва асимметриявий структура қатламларидаги ток ташувчиларнинг транспорт матрицасининг (transfer matrics)  унитар матрица бўлмаслиги исботланган;

зоналараро оптик ўтишлар билан тавсифланувчи уч фотонли чизиқли-циркуляр дихроизм ҳисобланган;

ўркачсимон зонали яримўтказгичларда қутбланган ёруғликнинг ютилишида тарқалиш йўналишига боғлиқ бўлган квадрат илдиз табиатли ўзига хослик мавжудлиги аниқланган;

 тажрибада кузатилган n-GaPда ёруғлик ютилиш коэффициенти спектрал боғланишининг экстремум орқали ўтиши зонанинг ўркачсимонлиги билан боғлиқлиги назарий исботланган;

ўркачсимон зонали яримўтказгичда бир фотонли эргаштириш токига коваклар g-факторининг улуши квант механикавий усулида ҳисобланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўркачсимон зонали яримўтказгичларда ўлчамли квантлашиш ва қутбий оптик ҳодисалар механизмларини аниқлаш асосида:

ўркачсимон зонали яримўтказгичдаги қутбланган ёруғликнинг бир ва кўп фотонли спектрлари бўйича ҳисоблаш натижалари «FOTON» акционерлик жамиятида жорий этилган (“Ўзэлтехсаноат” акционерлик компаниясининг 2019 йил 7 март­даги 02-35-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўллани­лиши ўта паст инерцияли галлий арсенидли фотодатчикларнинг ярати­лишига ва яримўтказгичли оптоэлектрон қурилмаларнинг оптик характе­рис­тикаларини оптималлаштириш имконини берган;

ўркачсимон зонали яримўтказгичларда фотонли эргаштириш токининг спектрал боғланиши натижалари AYP(F) 2015/6 рақамли «The investigation of fotoelectrical properties of the Photodiodes for 1-4 pm infrared region»  лойиҳасида 1-4pm тўлқин узунликли яримўтказгич фотодиодларининг хоссаларини назарий тадқиқ қилишда фойдаланилган (Улудағ университетининг (Туркия) 2019 йил 2 февралдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичли фотоўзгартиргичларнинг юқори частоталар соҳасида ишлаш имконини яратган;

навбатма-навбат жойлашган потенциал ўра ва потенциал тўсиқлардан ташкил топган структурадаги локаллашган ҳолатлар бўйича олинган натижалар Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Квант нуқтали гетеро- ва наноструктуралардаги экситон­ларни, поля­ронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагич­лар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг эффектдор­лигини яхшилаш» лойиҳасида квант нуқтали гетеро- ва наноструктура­лардаги оптик ўтишларнинг таҳлилларида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 89-03-670-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш мураккаб зонали яримўтказгичлар асосида ўстирилган гетеро ўтишли структураларда фотонли кинетик эффектларни тадқиқ қилиш имконини берган;

зонаси битта тармоғининг ўркачсимон бўлган куб симметрияли яримўтказ­гичларда фотонли эргаштириш токининг ҳисоблашлари 10/2000 рақамли «Ионларнинг каналланиши ва фотоўйғотилишида яримўтказгичли кристал­лар ва ўлчамли квантлашган структураларда экситон-поляритонли люми­несценция» лойиҳасида яримўтказгичли кристалларнинг люминесце­нция спектрал таҳлилларини ўрганишда фойдала­нилган (Ўзбекистон Рес­публи­каси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 89-03-670-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойда­ланиш яримўтказгич ва ўлчамли квантлашган структураларда кузати­ладиган люминесценция тадқиқотлари соҳасини кенгайтириш имконини берган.