OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сейткасымов Даулетназар Бекназаровичнинг философия доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Сейткасымов Даулетназар Бекназаровичнинг философия доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сейткасымов Даулетназар Бекназаровичнинг

философия доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ тилидаги сифатларнинг деривацияси», 10.00.03–Қорақалпоқ тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fil172.

Илмий раҳбар: Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.20.01.

Расмий оппонентлар:  Ибрагимов Юлдаш Маткаримович, филология фанлари доктори; Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг асосий мақсади ҳозирги қорақалпоқ тилида сифат деривацияси, морфемик таркиби ва сифат ясовчи аффиксларнинг функционал-семантик хусусиятларини аниқлашдан иборатдир.

III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:

қорақалпоқ тилшунослигида биринчи марта сифат семантик деривациясининг лингвомаданий моҳияти ойдинлаштирилиб, сўз ясашнинг аффиксация усулида маълум бир ўзак лексемага аффиксларнинг қўшилиши орқали янги маънодаги сифатлар ясалиши асосланган;

қорақалпоқ тилидаги сифат ясовчи аффикслар семантик хусусиятларига кўра белгига эгалик, белгини инкор қилиш, белгига мойиллик ва нисбий белгини билдирувчи гуруҳларга ажратиб таснифланган ҳамда уларнинг кўп маънолилик, синонимик ва омонимик хоссалари очиб берилган;

мураккаб, жуфт, такрор ва қўшма сифатларнинг таркиби ва семантикасини тадқиқ қилиш асносида қорақалпоқ тилидаги мураккаб сифатлар тузилишига кўра иккала қисми ҳам туб сўзлардан таркиб топган мураккаб сифатлар ва биринчи қисми туб сўз, иккинчи қисми ясама сўздан таркиб топган мураккаб сифатларга бўлиниши далилланган;

ҳозирги қорақалпоқ тилида такрор сифатлар муайян бир лексеманинг такрорланиб келиши асносида ясалиб, ўзининг тузилишига кўра икки компоненти ҳам аслий сифатлар, икки компоненти ҳам нисбий сифатлар, икки компоненти ҳам от ҳамда олмошдан тузилган сифатларга бўлиниши асосланган;

қорақалпоқ тилидаги қўшма сифатларнинг тузилиши  «сифат+сифат», «сифат+от», «сифат+феъл», «сифат+маъноси белгисиз сўз», «от+от» «от+сифат» ва «от+сифатдош» моделларидан иборатлиги ҳамда бошқа сўз туркумларидаги сўзларнинг сифатга ўтиш ҳодисаси мавжудлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоқ тилидаги сифатларнинг деривацияси бўйича олинган натижалар асосида:

сифат деривацияси, сўз ясаш хусусиятлари илмий-назарий умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-13229 рақамли «Ҳозирги замон қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда, хусусан, сифатларнинг ясалиши, структур-семантик ўзгартириш усуллари ва функционал қўлланиш жараёнини тадқиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2019 йил 8 январдаги 08/1-сон маълумотномаси). Натижада сифатлар деривациясининг қорақалпоқ тилида сўз ясалиши соҳасида ўрнини аниқлашга эришилган;

сифат ясовчи аффикслар, қўшма сифатлар ва адъективация ҳодисасининг қорақалпоқ мумтоз адабиёти ва ҳозирги адабий жараёнда бажарадиган вазифаси билан боғлиқ фикрлар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Тилга эътибор – элга эътибор» номли туркум эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2018 йил 2 октябрдаги 01-02/447-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кенг жамоатчиликнинг нутқ жараёнида сифатларни қўллаш меъёрлари ва самарадорлиги бўйича билимларини бойитишга эришилган.