OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Йулдашева Дилноза Бекмуродовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Йулдашева Дилноза Бекмуродовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Йулдашева Дилноза Бекмуродовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилида орнитонимларнинг лисоний тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil.515.

Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович филология фанлари доктор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: Ўзбeк тилидаги орнитонимларнинг манбалари, лексик-семантик ва функционал-услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбeк тилидаги орнитонимларнинг шаклланиш манбалари, уларнинг  ясалиш усуллари  ҳамда орнитоним-лексема ва орнитоним-сўз ўртасидаги умумийлик ва фарқлар асосланган;

орнитоним-лексемаларнинг мазмуний гуруҳлари ўрганилиб, уларнинг компонент таҳлили амалга оширилган ҳамда муштарак ва фарқли жиҳатлар очиб берилган;

орнитоним-лексемаларнинг луғавий таркиби, тузилиш жиҳатдан турлари  ўрганилиб, улар орасидаги жинс-тур, бутун-бўлак, парадигматик, синтагматик ва поғонали (иерархик) муносабатлар очиб берилган;

орнитонимларнинг «Лисон ут-тайр», «Бобурнома», «Зарбулмасал» каби асарларда, хусусан, Алишер Навоий асарларида шеърий санъатлар ҳосил қилишдаги роли, сарлавҳа вазифасини бажаришдаги услубий хусусиятлари, уларнинг мақол ва фразеологизмлар таркибидаги қўлланишининг ўзига  хос томонлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Орнитонимларнинг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалардан:

орнитонимларнинг деривацион хусусиятларини, уларнинг ясалиш усуллари ва қолипларини, оддий сўз ясалиши билан орнитоним ясалишига хос фарқли жиҳатларни ёритишга оид хулосалар ОТ Ф8 – 062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018 йил 20 июлдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Натижада орнитонимлар деривацияси билан боғлиқ орнитонимларнинг ясаш  усуллари, ясалиш қолиплари, конверсия, орнитонимларнинг структурал таснифи каби терминларга доир изоҳ ва таҳлиллар мукаммаллашган;

тадқиқотда амалга оширилган орнитонимларнинг лексикографик таҳлили  ФА-Ф8-034 сонли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» номли  фундаментал илмий лойиҳада бабақ (хўрознинг бир хил йирик тури), безгалдак (тувалоқлар туркумига мансуб чўл қуши), бувулдуруқ (айнан булдуруқ), бўдана (айнан бедана), дудак (тувалоқлар туркумига мансуб қуш), жиктоқ (балиқчилар туркумига мансуб қуш), оқчорлоқ (балиқ ва ҳашаротлар билан тирикчилик қиладиган, сув билан боғлиқ қуш), пўнгқарға (қора қарға, гўнгқарға), сувбургут (қарчиғайлар оиласига мансуб, дарё, денгиз, кўл қирғоқларида яшовчи йиртқич қуш), чил  (қирғовулсимонлар оиласига мансуб ўтроқ ов қуши), қоратомоқ (айнан жиблажибон) каби лексемаларнинг изоҳлари фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш орнитологик терминларнинг категориал ва нокатегориал белгиларини аниқлашга олиб келган;

тадқиқот натижалари сифатида «Ўзбек тилида орнитонимлар изоҳли луғати»  (ISBN 978-9943-38-1-964) тузилган бўлиб, унда 1000 дан ортиқ орнитонимларнинг изоҳи берилган.