OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сулаймонов Фозил Ўраловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2019

Сулаймонов Фозил Ўраловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сулаймонов Фозил Ўраловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агрегатланган ғовак муҳитларда модда кўчишининг гидродинамик масалалари», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/FM126.

Илмий раҳбар: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.08.2018.FM/Т.02.09.

Расмий оппонентлар: Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори; Джабборов Мамасоли Содикович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий инновацион марказ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади аниқ геометрияга эга бўлган агрегатланган ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва модда кўчиши жараёнлари математик моделларини адсорбция ходисасини, сизиш тезлиги майдонининг биржинслимас тақсимланишини ҳисобга олиб такомиллаштириш ҳамда сонли ечиш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

диффузион ва кинетик ёндошувлар асосида биржинслимас цилиндрик ғовак мухитда модда кўчиши масаласи ечилган. Иккала ёндошув натижаларини бир-бирига яқин қелтирувчи масса кўчиш коэффициентининг қиймати аниқланган. Муҳитлардаги модда кўчиши жараёнига адцорбция (чизиқли, чизиқлимас, мувозанат, номувозанат) ҳодисасининг таъсири таҳлил қилинган;

сизиш тезлиги майдонининг биржинслимас тақсимланишини ҳисобга олиб икки соҳали цилиндрик ғовак муҳитда суюқлик ҳаракати ва модда кўчиши адсорбция ҳисобга олинган ва олинмаган ҳоллар учун математик модел такомиллаштирилган;

биржинслимас муҳитларда модда кўчиши ва суюқликлар ҳаракати динамикасининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;

тескари коэффициентли масаласини ечиш йўли билан диффузион ва кинетик ёндашув натижалари бир-бирига яқин келувчи кинетика тенгламасидаги масса кўчиш коэффициентининг қиймати топилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биржинслимас ғовакмуҳитларда модда кўчиши жараёнларининг такомиллаштирилган моделларини сонли тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалари асосида:

муҳитда масса алмашинувини ҳисобга олиб биржинслимас ғовак муҳитда модда кўчиш моделининг сонли ечиш алгоритми ва дастурий воситаси “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тассарруфидаги Жиззах сув омборлари бошқармасига қарашли сув омборини сув билан тўлдириш, захирада сақлаш жараёнида лойқа босиши ҳажмини аниқлашда, омбор тубида чўкма ҳосил бўлиши ва қумлаш жараёнида асосий параметрлари ўзгариш оралиғини аниқлаш ишлари олиб боришда, сув билан бирга оқиб кирган чўкинди ва ифлосланиш даражасини баҳолаш мақсадида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 декабрдаги № 03/20-2997-сон маълумотномаси). Натижада биржинслимас ғовак муҳитда модда кўчиши билан масса алмашинувини ҳисобга олиб ҳавзанинг тўлдирилиши, захира сувларининг сақланиши ва ишлатилишида инфильтрация жараёнларининг гидродинамик параметрларини баҳолаш ва ҳисоблаш аниқлигини 7-10% га ошириш имконини берган;

биржинслимас муҳитдан ташкил топган объектда масса алмашинувини ҳисобга олиб, биржинслимас ғовак муҳитда модда кўчиши моделининг сонли ечиш усули ва дастурий воситаси “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тассарруфидаги Жиззах сув омборлари бошқармасига қарашли сув омборига чўкманинг тўғон ва омбор тубини кольматациялаши ҳодисасини баҳолашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 декабрдаги № 03/20-2997 сонли маълумотномаси). Натижада сув омборида чўкманинг тўғон ва омбор тубини кольматациялаши ҳодисасини баҳолашда муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 10-15% га қисқартириш имконини берган;

сув омборининг қуйилиш қисмида ўзандаги лойқа чўкиндиларининг ўзан узунлиги бўйича тақсимланишини ва масса алмашинувини ҳисобга олиб, биржинслимас ғовак муҳитда модда кўчиш моделининг сонли ечиш усули ва дастурий воситаси Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тассарруфидаги Жиззах сув омборлари бошқармасига қарашли сув омбори қуйилиш қисмида ўзандаги лойқа чўкиндиларнинг ўзан узунлиги бўйича тақсимланишини ҳисоблашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 декабрдаги № 03/20-2997 сонли маълумотномаси). Натижада сув омбори қуйилиш қисмида ўзандаги лойқа чўкиндиларнинг ўзан узунлиги бўйича тақсимланишини ҳисоблашларини ўтказишга кетадиган вақтни 5-7% га қисқартириш имконини берган;

“Адсорбцияни ҳисобга олиб биржинслимас цилиндрик ғовак муҳитда модда кўчишини ҳисоблаш” алгоритми ва дастурий таъминоти 92-2015-03 (A mobile irrigation system for greenhourse) хорижий илмий тадқиқот гранти доирасида сизиш жараёнида ўғитнинг тарқалишини тадқиқ қилиш ва моделлаштиришга жорий этилган (Малайзия, Нилай университети, 2018 йил 13 ноябрдаги маълумотнома). Натижада алгоритм ва дастурий таъминотнинг қўлланилиши ўғит концентрациясининг чизиқли ва ночизиқли кўчишида мувозанат ва номувозанат адсорбцияни ҳисобга олиб, дифференциал тенгламани сонли ечиш, концентрациянинг тарқалишини аниқлаш имконини берган.