OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эркаев Ардашер Мамарахимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 apr 2019

Эркаев Ардашер Мамарахимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эркаев Ардашер Мамарахимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида таркибида эпокси гуруҳ тутган бирикмалар олиш ва қўллаш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : В2019.1.PhD/T557.

Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович,техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.

Расмий оппонентлар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Сидиков Абдужалил Сидикович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эпоксид гуруҳларни ўз ичига олган моддаларга асосланган, таркибида фосфор, азот, металл тутган янги олигомерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва улар асосида полимер композит материаллар тайёрлашдан  иборат

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлар асосида, фосфор, азот, металл таркибили эпоксид олигомерлар олинган;

эпоксид гуруҳларига эга бўлган фосфор, азот ва металли олигомерларнинг физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган;

синтез қилинган эпоксид олигомерларининг таркиби ва хусусиятлари аниқланган;

фосфор, азот ва металл тутган эпоксид боғловчилар асосида полимер композит материаллар олинган ва уларнинг хусусиятлари аниқланган;

фосфор, азот, металл тутган эпоксид олигомерларнинг ёнғинга чидамлилиги, антикоррозион ва физик-механик хусусиятлари аниқланган ҳамда янги турдаги антикоррозион қоплама таркиблари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида таркибида эпокси гуруҳ тутган бирикмалар олиш ва қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:

азот ва фосфор сақлаган  эпоксид смолалари асосида елим композицияни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (IAP 05554, 2018). Натижада яратилган усул маҳаллий хомашёлар асосида елим композицияларини олиш имконини берган;

маҳаллий хомашёлар асосида  эпоксид олигомерлари ишлаб чиқаришни технологик жараёнлари «Тошкет кимё-технология илмий тадқиқот институти» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсноат» АЖнинг 2019 йил 8 апрелдаги 01/3-1944/К-сон маълумотномаси). Натижада полиэтилен учун термик чидамли модификаторлар ишлаб чиқариш имконини берган.

тиомочевина, мочевина ва аммофос асосида олинган эпоксид олигомерлар «Kafolat rezina» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсноат» АЖнинг 2019 йил 8 апрелдаги 01/3-1944/К-сон маълумотномаси). Натижада термик чидамли ва механик мустаҳкам модификаторлар ишлаб чиқариш имконини берган.