OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тожиев Панжи Жовлиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 apr 2019

Тожиев Панжи Жовлиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тожиев Панжи Жовлиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган полиолефинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1041.

Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.

Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қуйи ҳамда юқори зичликка эга чизиқли полиэтилен, модификаторлар, дисперс ва толали тўлдирувчилар асосида юқори даражада тўлдирилган композицион материаллар олиш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қуйи ва юқори зичликли чизиқли полиэтилен суюқланмасида малеинланган полиэтилен ва ҳар хил турдаги модификацияланган тўлдирувчиларни аралаштиришнинг қатламли силикат эксфолиацияси амалга ошиши имконини берувчи оптимал шароитлари аниқланган;

модификаторлар билан ишлов берилган минерал тўлдирувчилар полиэтиленга қўшилганда унинг физик-механик хоссаларининг яхшиланиши исботланган;

модификацияланган турли минерал тўлдирувчиларни полиэтилен суюқланмасида аралаштириш усули билан нанокомпозит материаллар олиш технологик усуллари ишлаб чиқилган;

илк бор базальт, вермикулит ва волластонит тўлдирувчиларини тутган юқори даражадаги термик барқарорлик, механик мустаҳкамлик ҳамда ўтга чидамлилик хусусиятларига эга нанокомпозитлар таркиби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган полиолефинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

базальт ва вермикулит билан юқори даражада тўлдирилган полимер композитлари олиш жарёнида синтез қилинган модификатор тетраэтиламмонийстеаратдан ОТ-Ф7-34 рақамли «Комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтези ва улар ёрдамида баъзи d-металларни ажратишнинг назарий асослари» мавзусидаги лойиҳада экстрагент сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 февралдаги 89-03-662-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида самарали ионитлар олиш имконини берган;

полиэтилен асосида базальт ва вермикулит билан юқори даражада тўлдирилган полимер композитлар олиш технологияси “Жиззах пластмасса” АЖнинг “2020-2021 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 5 апрелдаги 03-1881/К-сон маълумотномаси). Натижада олинган полимер композицион материаллардан босимли сув қувурлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини беради;

маиший полимер чиқиндилари асосида юқори даражада тўлдирилган полиолефинлар олиш технологияси “БиоТехноЭко” МЧЖ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-04/1-1482-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи полиэтилен маҳсулотларидан олинган полимер компаундларни бирламчи полиэтилен маҳсулотлари ўрнида қўллаш имконини берган.