OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 apr 2019

Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган тиокол олигомерлар синтези ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1040.

Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович,кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.

Расмий оппонентлар: Икромов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган тиокол олигомерлар синтези, қўлланилиши ва улар асосида герметикловчи материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлар асосида таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган янги самарали модификацияланган тиокол олигомерлар олинган;

олинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

синтез қилинган модификацияланган тиокол олигомерлар ва улар асосида олинган герметикларнинг тузилиши ва хоссалари аниқланган;

таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган тиокол олигомерлар модификациясининг уларнинг механик хоссаларига таъсири исботланган;

таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерларнинг физик-механик хоссалари аниқланган;

таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар асосида герметикловчи таркиблар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган натижалар асосида:

тиокол олигомерларни синтез қилиш усулларидан ОТ-Ф7-34 рақамли «Комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтези ва улар ёрдамида баъзи d-металларни ажратишнинг назарий асослари» мавзусидаги лойиҳада маҳаллий хомашёлар асосидаги таркибида азот, олтингугурт, фосфор бўлган олигомерлар синтезида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 февралдаги 89-03-663-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида самарали ионитлар олиш имконини берган;

таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар олиш технологияси «Ўзкимёсаноат» АЖ тасарруфидаги «Жиззах пластмасса» АЖнинг «2020-2021 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 5 апрелдаги 03-1880/К-сон маълумотномаси). Натижада термик чидамли ва механик мустаҳкам полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қўшимчалар олиш имконини беради;

маҳаллий хомашёлар асосида олинган тиокол олигомерлар Термиз шаҳри, Ангор, Шеробод, Денов туманлари «Сув оқова» ташкилотлари оқова сув қувурларини ташқи таъсирлардан ҳимояловчи қоплама сифатида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-04/1-1481-сон маълумотномаси). Натижада оқова сув қувурларини герметиклаб ва ҳимояловчи қопламаларни қўллаб, улардан фойдаланиш муддатини ошириш ва четдан олиб келинаётган тиокол герметикларни маҳаллийлаштириш имконини берган.