OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ким Дончернинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 apr 2019

Ким Дончернинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ким Дончернинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда хомаки мис ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T921.

Илмий раҳбар: Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техника маркази» маъсулияти чекланган жамияти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» маъсулияти чекланган жамияти, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилджан Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ энергетик сиғимни ва бирлик хомаки мисни ишлаб чиқаришда электр энергиянинг солиштирма сарфи тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда энергия тежамкорлик салоҳиятини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

энергия элтувчилар, эритиш ва конвертерли қайта ишлаш агрегатларини хом ашё билан юкланганлик даражасини инобатга олган ҳолда хомаки мисни ишлаб чиқариш энергия сиғимининг математик модели ишлаб чиқилган;

бирлик хомаки мисни ишлаб чиқаришда энергия элтувчилар солиштирма сарфининг структураси интеграл кўрсатгичлар усули асосида ишлаб чиқилган;

акс эттирувчи печь, кислород алангали печь, суюқ ваннали печь, конверторли қисм агрегатларининг энерготежамкор иш режимлари сиқилган ҳаво ва техник кислород оқимини ростлаш орқали ишлаб чиқилган;

турбоҳавопуфлаш станциясидаги қуввати 3,0 МВтли турбонагнетателнинг синхрон электр юритмаси частотавий ростлаш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хомаки мисни тайёрлаш жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

техник кислород оқимини ростлайдиган тизим Мисни эритиш заводининг компрессор станциясида жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-402 сон маълумотномаси). Натижада йилига 1,84 миллион кВт∙соат электр энергиясини тежаш имконини берди;

сиқилган ҳавони бошқарадиган тизим Мисни эритиш заводи кислород станциясининг ҳавони ажратиш блокида жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-402 сон маълумотномаси). Натижада йилига 22,0 миллион кВт∙соат электр энергиясини тежаш имконини берди;

частотавий ростланадиган 3,0 МВт синхрон электр юритмаси Мисни эритиш заводининг турбоҳавопуфлаш станциясида жорий этилди («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 24 октябрдаги 31-10-402 сон маълумотномаси). Натижада йилига 6,9 миллион кВт∙соат электр энергиясини тежаш имконини берди.