OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Иванова Вера Павловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 apr 2019

Иванова Вера Павловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Иванова Вера Павловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғри оқимли чўзиш ускунасининг энергия ва ресурс тежамкорлигини ошириш», 05.05.02–Электротехника. Электроэнергетик станциялар, тизимлар. Электротехник мажмуалар ва ускуналар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т761.

Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.03.

Расмий оппонентлар: Ситдиқов Рашид Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Бобожанов Махсуд Каландарович техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғри оқимли чўзиш ускунасининг энергия самарадорлиги ва ресурс тежамкорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чўзиш жараёнидаги фельераларнинг диаметрини ўзгартириш асосида сим чўзишнинг қисқартирилган маршрути асосланган;

ишчи узеллари, электромеханика тизими, чўзиладиган симнинг параметрларини хисобга олувчи тўғри оқимли чўзиш ускунасининг математик модели ишлаб чиқилган;

технологик ва симнинг техник кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда чўзиш ускунаси электр юритмасининг энергия тежамкор иш режмлари ишлаб чиқилган;

тўғри оқимли чўзиш ускунасининг тезлигини назорат қилиш асосида автоматлаштирилган бошқариш ва мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чўзиш ускунасининг ресурс тежамкорлигини ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган  натижалар асосида:

чўзиш жараёнидаги ўтишлар сонини қисқартирилган маршрути  «NAVOI CABLE CONNECTOR» МЧЖда (Навоий ш.) жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» Ассоциациясининг 2018 йил 6 апрелдаги 01-786-сон маълумотномаси). Натижада узатувчи симнинг деформациясини 10% камайтиришга эришилган;

тўғри оқимли чўзиш ускунанинг технологик параметрларини автоматлаштирилган мониторинг қилиш ва бошқариш тизими «NAVOI CABLE CONNECTOR» МЧЖ да (Навоий ш.) жорий этилган (“Ўзэлтехсаноат” Ассоциациясининг 2018 йил 6 апрелдаги 01-786-сон маълумотномаси). Натижада чўзиш ускунасида мисни 10 %га (1,2 тонна) тежаш имкони яратилган;

сифати яхшиланган симнинг эксплуатацион хоссалари «NAVOI CABLE CONNECTOR» МЧЖ да (Навоий ш.) жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» Ассоциациясининг 2018 йил 24 декабрдаги 01-2867-сон маълумотномаси). Натижада симнинг ўтиш сонлари 7 дан 5 тагача қисқартирилиб, чўзиланган симнинг электр ўтказувчанлигини 5%га ошириш имкони яратилган.