OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турсунова Наргиза Рахимовнанинг фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 apr 2019

Турсунова Наргиза Рахимовнанинг фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турсунова Наргиза Рахимовнанинг

фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корпоратив молияни бошқаришда молиявий таъминотни самарали ташкил этиш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt584.

Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти,  DSc.27.06.2017. I.17.01.

Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: корпоратив молияни бошқаришда молиявий таъминотни самарали ташкил этишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий акциядорлик жамиятлари акцияларини оммавий жойлаштириш вазифасидан келиб чиққан ҳолда IPO ўтказиш босқичлари таклиф этилган;

корпоратив тузилмалар, жумладан, акциядорлик жамиятлари молиявий таъминотини самарали ташкил этишда молия бозори инструментлари, корпоратив облигациялар, субординар қарз қимматли қоғозлари, кумулятив имтиёзли акциялар, имтиёзли конверсияланадиган акциялардан кенг фойдаланиш таклиф этилган;

маҳаллий акциядорлик жамиятларининг халқаро қарз молия бозорларига қарз қимматли қоғозларини жойлаштириш амалиёти такомиллаштирилган;

халқаро IPO операцияларининг муваффақиятини таъминлаш учун акциядорлик жамиятлари томонидан еврооблигациялар жойлаштириш ва кредит рейтинги олиш лозимлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Корпоратив молияни бошқаришда молиявий таъминотни самарали ташкил этиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маҳаллий акциядорлик жамиятлари акцияларини оммавий жойлаштириш вазифасидан келиб чиққан ҳолда IPO ўтказиш босқичлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сонли  қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 20 декабрдаги 02/06-2425-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши акциядорлик жамиятларига инвестицияларнинг жалб этилишига, уларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга ҳамда жамиятда қўшимча иш ўринлари яратилишига ва фонд бозорини ривожлантиришга хизмат қилган;

корпоратив тузилмалар, жумладан, акциядорлик жамиятлари молиявий таъминотини самарали ташкил этишда молия бозори инструментлари корпоратив облигациялар, субординар қарз қимматли қоғозлари, кумулятив имтиёзли акциялар, имтиёзли конверсияланадиган акциялардан кенг фойдаланиш бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 20 февралдаги 11-3-01-05-105/1728-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши банк молиявий таъминотини самарали ташкил этиш, хусусан, миллий молия бозори инструментларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган ва банк томонидан 200 млрд. сўм миқдорида молиявий ресурслар жалб қилинишига эришилган;

маҳаллий акциядорлик жамиятларининг халқаро қарз молия бозорларига қарз қимматли қоғозларини жойлаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 20 февралдаги 11-3-01-05-105/1728-сон  маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида банкнинг молиявий таъминоти 9% га ошган;

халқаро IPO операцияларининг муваффақиятини таъминлаш учун акциядорлик жамиятлари томонидан еврооблигациялар жойлаштириш ва кредит рейтинги олиш лозимлиги таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 13/2019-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019-2021 йилларда ривожланиш стратегияси”да ўз аксини топган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 20 февралдаги 11-3-01-05-105/1728-сон  маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши банкни халқаро фонд биржаларидан молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини яратган.