OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Косимова Дилдора Хашимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 apr 2019

Косимова Дилдора Хашимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Косимова Дилдора Хашимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш технологияси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped190

Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (интроверт ва экстраверт мотивация, қизиқиш, ҳиссиёт) маънавий қадриятларнинг амалий фаолиятда намоён бўлиш динамикасининг (интериоризация, экстериоризация) барқарорлигига эришиш мумкинлигини асослаш орқали аниқланган;

ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш мазмуни ҳамкорлик педагогикасининг конгруэнтлик (фикрларнинг уйғунлиги), аттрактивлик (ижобий муносабат) ва ассертивлик (ўз-ўзига ишонч) принципларини мегаомиллар (виртуал олам, интеграциялашув, глобаллашув) билан динамик алоқадорлигини империк асослаш орқали такомиллаштирилган;

бадиий-маърифий асарлар воситасида ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантиришнинг интерфаол методлари (бадиий асарларни шарҳлаб ўқиш, ижодий топшириқлар, ҳикояларни таққослаш) бадиий герменевтика ва педагогиканинг тарбиявий имкониятларининг праксиологик талқинини тасвирий ифода этиш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш технологияси маънавий қадриятларга аксиологик муносабатни таркиб топтириш, аффектив ҳис-туйғу профилактикаси ва коррекциясини маънавий-иммунологик босқичларини (барқарорлик, ўз-ўзини ҳимоялаш, таъсир кўрсатиш) циклик тавсифига мувофиқ ишлаб чиқилган.  

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:

ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, маънавий қадриятларнинг амалий фаолиятда намоён бўлишининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаштиришга оид таклифлар асосида умумтаълим мактабларининг “Маънавият асослари” туркумидаги (“Ватан туйғуси”, “Маънавият асослари”) ўқув фанларига доир хусусий компетенциялар тизими аниқлаштирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-157-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенцияларнинг шаклланганлигини  баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;

ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш мазмуни, тамойиллари ва омилларини аниқлаштиришга  доир таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-31247 рақамли“Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012-2016 йй.) номли лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг қадриятга йўналтирилган ҳамкорлик кўникмаларини шакллантириш жараёнини лойиҳалаштириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-157-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантиришда фасилитацион таълим муҳитини ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

бадиий-маърифий асарлар воситасида ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантиришнинг интерфаол методлари ва ўқувчиларда маънавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  Ф1-ХТ-1-55237 рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” номли лойиҳаси доирасида ўқувчиларда аксиологик дунёқарашни шакллантириш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги  01-02/2-2-157-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда маънавий қадриятларга эҳтиёжни шакллантиришнинг профилактик ва коррекцион технологиялари самарадорлигини оширишга эришилган.