OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қораев Алиёр Хасановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 apr 2019

Қораев Алиёр Хасановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қораев Алиёр Хасановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳисор тоғ тизмалари лалми тупроқлари ва уларнинг сифатини баҳолаш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В47.

Илмий раҳбар: Қўзиев Рамазан, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Джалилова Гулнора Тулкуновна, биология фанлари доктори, доцент; Хақбердиев Обид Эшниёзович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳисор тоғ тизмалари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ривожланган лалми тупроқларнинг хосса ва хусусиятларини аниқлаш, сифатини баҳолаш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган илмий-амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ҳисор тоғ тизмаларида тоғ олди ва тоғ ости текисликлардаги қўриқ ва лалми тупроқларнинг морфогенетик хосса ва хусусиятлари аниқланган;

қўриқ тупроқларни лалмикор деҳқончиликда фойдаланишда сув эрозиясини жадаллаштириши ва органик қолдиқларнинг минерализациясини тезлаштириши ҳамда тупроқ профилида гумуснинг қайта тақсимланиши аниқланган;

гумус ва озиқа элементларининг тупроқ қатламларидаги миқдори ва заҳирасини ювилиш даражаси ва қиялик экспозициясига кўра лалми оч тусли бўз тупроқлардан лалми жигарранг тупроқ томон ортиши аниқланган;

лалми ҳудуд тупроқларида она жинснинг минералогик таркиби, қиялик тиклиги ва экспозициясига, ёғин миқдорига ҳамда қатламларда кечаётган ички нураш жараёнларига боғлиқ равишда тупроқлар устки қатламларида ил заррачалари миқдорини камайиши, ўрта қатламларида физик лой миқдорининг ортиши исботланган;

таянч хўжаликларда тарқалган лалми ҳайдалма ерлар баҳоланган, шунингдек хўжаликларнинг лалми тупроқ сифатини баҳолаш хариталари тузилган ҳамда лалми ерларнинг ҳолати аниқланган ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳисор тоғ тизмалари лалми тупроқлари ва уларнинг сифатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Лалми ва яйлов ерларнинг ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар» Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 14 февралдаги 03-05-1222-сон маълумотномаси). Натижада лалми тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик экинларни тупроқ-иқлим шароитларига қараб тўғри жойлаштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

Вилоят тоғ-лалми ҳудудларининг 1:200000 миқёсли тупроқ картаси Қашқадарё вилоятининг 258,5 минг гектар лалми ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 14 февралдаги 03-05-1222-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар лалми тупроқлардан самарали фойдаланиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;

Шаҳрисабз тумани «Ҳисор», Ғузор тумани «Шўртан», Деҳқонобод тумани «Деҳқонобод” ва «Қўнғирот» хўжаликларининг 1:25000 миқёсли тупроқ сифатини баҳолаш карталари жами 9399,0 гектар ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 14 февралдаги 03-05-1222-сон маълумотномаси). Натижада лалми тупроқларнинг сифати ва қиялик экспозициясини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини тўғри жойлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини белгилаш, лалми тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклашда қўшимча тавсия сифатида фойдаланиш имконини берган.