OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хайриев Нодиржон Исроиловичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Хайриев Нодиржон Исроиловичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хайриев Нодиржон Исроиловичнинг

юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноят ишлари юритувини жадаллаштириш”, 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Yu21.

Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Мухитдинов Фахриддин Мухиддинович, юридик фанлар доктори, доцент; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноят ишлари юритувини жадаллаштиришга қаратилган суд-тергов фаолиятини такомиллаштириш борасидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

далилларнинг мақбул эмас деб топиш асос ва шартларининг умумий ва хусусий жиҳатлари, далилларни мақбул эмас, деб топиш масаласини ҳал қилишнинг тартиб ва тамойиллари, уларнинг процессуал оқибатлари асослантирилган;

ички ишлар органлари фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда жиноятларнинг хусусиятидан (жиноят-ҳуқуқий, процессуал-ҳуқуқий) келиб чиқиб юритилаётган ишларни мақсадга мувофиқ муддатларда якунлаш зарурлиги асослаб берилган;

қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш муддатларининг мақсадга мувофиқ тарзда тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик ҳамда жиноят ишига жалб қилинган ҳуқуқни қўлловчи субъектларнинг юксак ҳуқуқий онгларига таянувчи механизмларни ишга солиш зарурлиги таклиф этилган;

қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси муддатларини такомиллаштиришнинг асос (айбланувчининг тезкор судга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш) ва шартлари (ушбу процессуал-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи субъектларнинг процессуал ваколатларини кенгайтириш ва мажбуриятларини оширишни назарда тутувчи қоидалар), уларнинг жиноят ишларини юритиш тезкорлигига таъсир этишининг ташқи (муддатларни қўллашнинг процессуал механизми) ва ички (ҳуқуқни қўлловчи шахслар ички ишончининг шаклланишига таъсир этувчи) омиллари асослантирилган;

шахсни ушлаб туриш муддатларини оптималлаштириш зарурияти, унга бўлган процессуал эҳтиёжнинг кўлами ва йўналишлари, жиноят-процессуал муносабатларни тезлаштиришдаги ўрни ва аҳамияти асослаб берилган;

жиноят процессини жадаллаштиришнинг муҳим муаммосини дастлабки тергов муддатларини оптималлаштириш тартиби таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жиноят ишлари юритувини жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги сабабли улар далил ҳисобланмаслиги ёки қўйилган айбловда судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлиши, оқлов ҳукмига оқланганнинг айбдор эмаслигига шубҳа туғдирувчи ибораларнинг киритилишига йўл қўйилмаслигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси ва 8-банди учинчи хатбошисига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 14 июндаги 04/ПЛ-25-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши далиллардан фойдаланиш жараёнларини тартибга солишга ҳисса қўшган;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сонли “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига ҳамда ички ишлар органлари мажбуриятлари сифатида жиноятлар, бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисидаги электрон шаклдаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилиши ҳамда рўйхатга олиши, мурожаат этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кейинчалик хабар берган ҳолда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўришни мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги  04/25-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши иштирокчиларнинг тезкор судлов юритувчига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;

далилларни мақбул эмаслиги  фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан олинганлигини ифодалашига оид таклифи ЖПКнинг 951-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 майдаги 06/1-05/316 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши жиноят-процесси иштирокчиларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ноҳақ айбловдан ҳимоя қилишга хизмат қилган;

ушлаб туриш муддатини қисқартириш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби, қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддатини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 226, 243, 245-моддаларига қўшимча ва ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 майдаги 06/1-05/316 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши фуқароларни ушлаб туриш ва қамоққа олиш, уй қамоғини қўллаш муддатларини инсонпарварлаштиришга хизмат қилган;

дастлабки тергов муддатларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 351-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 майдаги 06/1-05/316 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофазасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.