OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мадумаров Талантбек Толибжоновичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Мадумаров Талантбек Толибжоновичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мадумаров Талантбек Толибжоновичнинг

юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Микрокредит ташкилотларининг фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Yu35.

Илмий раҳбар: Рўзиев Рустам Жабборович, юридик фанлар доктори профессор.

Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: микрокредит ташкилотлари фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

микромолиялаш хизматлари соҳасида кучли рақобат муҳитини яратиш ҳамда микрокредит ташкилотлар томонидан микроқарзлар фоиз ставкаларининг ошишига йўл қўймаслик чоралари ҳамда микроқарзлар бериш фаолияти билан банклар ҳам шуғулланиши лозимлиги асослаб берилган;

микрокредит ташкилотлари фаолиятини микроқарз, микрокредит, микролизинг, микрофакторинг, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатишни қўллаш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш таклифлари асослантирилган;

хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши борасидаги таклифлар асослантирилган;

микрокредит ташкилоти лицензия учун ҳужжатларни нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси талаб қилиш тартибини бекор қилиш ҳамда лицензияни қайта расмийлаштиришга янгидан вужудга келган микрокредит ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лицензияси мавжуд бўлган микрокредит ташкилотлари қўшиб юборилган тақдирда йўл қўйилиши ҳақидаги микрокредит ташкилотларини лицензия олиш жараёнини соддалаштириш асосида таклифлар ишлаб чиқилган;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашни, воситачилик ҳақи ва неустойка (жарима, пеня) ундиришни, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашни тақиқлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Микрокредит ташкилотларининг фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

микрокредит ташкилоти лицензия олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларининг янги рўйхатини жорий этиш, лицензия учун микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхасини талаб қилиш тартибини бекор қилишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 19 январдаги 19/01-16/01-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф микрокредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилган;

хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 101-моддаси иккинчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хусусий молия институти сифатида микрокредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартибини белгилайди ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларини бартараф этишга хизмат қилган;

лицензияни қайта расмийлаштиришга янгидан вужудга келган микрокредит ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лицензияси мавжуд бўлган микрокредит ташкилотлари қўшиб юборилган тақдирда йўл қўйилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси бешинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 16 декабрдаги 21-сон маълумотномаси). Ушб таклиф микрокредит ташкилотларини қайта ташкил этишнинг фақат қўшиб бориш усулида лицензия қайта расмийлаштирилиш тартибини жорий этилишига хизмат қилган;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш таъқиқланишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига учинчи қисм сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 10 октябрдаги 05-21/1475-сон маълумотномаси). Бу таклиф истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ва микрокредит ташкилотларининг инсофсиз фаолият юритишларининг олдини олишга хизмат қилган;

банклар томонидан микроқарз операциялари ҳам амалга оширилиши мумкинлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг иккинчи моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 10 майдаги 29-11/440-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф банклар томонидан микроқарз бериш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда микромолиявий хизматлар бозори манбаларининг кенгайишига хизмат қилган.