OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлбарсова Хуршидахон Абдуллажоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Юлбарсова Хуршидахон Абдуллажоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлбарсова Хуршидахон Абдуллажоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантириш технологияси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped374.

Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, Ph.D.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупова Шохидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантиришнинг интеграцион омиллари касбий-коммуникатив фаолиятнинг рефлексив шаклларини (индивидуал-услубий, интуитив) педагогик имижнинг вербал ва новербал воситалари билан уйғунлаштириш (интеграциялаш, доимий таҳлил қилиш) асосида такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив компетентлиликни шакллантириш мезонлари (когнитив, хулқ-атвор, ҳиссий-эмоционал) касбий-коммуникатив вазиятларда барқарор муносабат, самарали мулоқот стратегияларини танлашда интегратив ёндашувнинг қайта алоқага киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган;

бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив компетентлиликни шакллантириш концептуал моделининг праксиологик компоненти (самарали мулоқот, маданиятлараро муносабат, фикрий ҳамкечинмалилик) шахсий-креативликка йўналтирилган тренингларни модификациялаш асосида такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантиришнинг интегратив технологияси (интеграцион шакл, метод ва воситалари мажмуи) ижтимоий-гуманитар ва умумкасбий фанларга доир ўқув материалларини концентризм тамойили бўйича тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантириш технологиясига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:

бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантиришнинг интеграцион омиллари ва мезонларини аниқлаштиришга доир таклифлардан 5110900 – педагогика ва психология бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 21 августдаги 89-03-1412-сон маълумотномаси). Натижада “Педагогика назарияси” ва “Педагогик маҳорат” курсларининг мазмуни коммуникатив компетентлиликни шакллантиришга йўналтирилган назарий ва амалий материаллар билан бойитилган;

бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив компетентлиликни шакллантиришнинг концептуал моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” (2017–2021 йй.) лойиҳаси доирасида ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 15 январдаги 06-15/279-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-маданий фаолиятга тайёрлашнинг коммуникатив шаклларини амалиётга қўллаш самарадорлиги ошган;

бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “Яхшилик” ва “Меҳр зиёси” волонтёрлик гуруҳлари фаолиятини ташкил этишда  ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” (2017–2021 йй.) номли лойиҳаси доирасида бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив компетентлилигини шакллантириш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 15 январдаги 06-15/279-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан самарали мулоқотни ташкил этишга доир коммуникатив компетенцияларининг ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.