OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Кулматов Шароф Асадовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Кулматов Шароф Асадовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Кулматов Шароф Асадовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят-процессуал мажбуриятлар ва уларни бажармаганлик учун жавобгарликнинг назарий, ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Yu61.

Илмий маслаҳатчи: Раджабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.

Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноят-процессуал мажбуриятлар ва уларни бажармаганлик учун жавобгарлик институтини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жиноят процесси иштирокчилари томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига эришиш мақсадида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ алоҳида қонун қабул қилиш зарурлиги асослантирилган;

жиноят-процессуал мажбуриятларни бажармаганлик учун қўлланиши мумкин бўлган жиноят-процессуал қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий чоралар турларини белгилаш ва уларни қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларидаги бўшлиқни тўлдириш зарурлиги исботланган;

жиноят процесси иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларни самарали бажарилишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф қилишда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, масъулиятини ошириш ва жавобгарликни кучайтиришнинг зарурати ҳамда аҳамияти асослантирилган;

жиноят-процессуал мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьяларда жиноят процесси иштирокчилари билан психологик мулоқот ўрнатиш, тегишли тактик усулларни танлаш ва уларни самарали қўллашга доир кўникмаларни ошириб бориш лозимлиги асослантирилган;

процессуал мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга ундайдиган рағбатлантирувчи нормаларни, хусусий айблов инстутитининг қўлланиш доирасини янада кенгайтириш зарурати асослантирилган;

процессуал мажбуриятларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва ортиқча қийинчи­ликларсиз бажарилишини таъминлаш ҳамда жиноят ишини юритишда процесс иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида айрим тергов ҳаракатларини масофадан туриб электрон тартибда ўтказиш зарурлиги асослантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жиноят-процессуал мажбуриятлар ва уларни бажармаганлик учун жавобгарликнинг назарий, ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

процесс иштирокчилари томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига эришиш мақсадида уларнинг хавфсизлигини таъминлашни янада такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ-315-сон «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 06-16/998-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда улар томонидан процессуал мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига хизмат қилган;

жиноят-процессуал мажбуриятларни бажармаганлик учун қўлланиши мумкин бўлган жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий чораларни такомиллаштиришда почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш масаласини суд орқали ҳал қилишга оид таклифлар Жиноят-процессуал кодекси 271-моддаси (Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик) нормасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилган;

процесс иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларни самарали бажарилишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга доир ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 январдаги ЎРҚ-315-сон «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1, 3, 4-моддаларини (Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳимояланувчи шахсларнинг асосий ҳимоя қилиш принциплари, ҳимояланувчи шахслар) шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 06-16/998-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф процесс иштирокчиларини ҳуқуқий маданиятини янада оширилишига хизмат қилган;

процесс иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор, судьяларда процесс иштирокчилари билан психологик мулоқот ўрнатиш ва бошқа процессуал ҳаракатларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилувчи кўникмаларни ҳосил қилиш ҳамда жиноят-процессуал мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлардан амалиётда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаментининг 2018 йил 1 декабрдаги 18/6244-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тергов органларига процесс иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларини аниқлаш, уларни исботлаш ҳамда тегишли жавобгарликка тортиш тартиби билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этиш, процесс иштирокчилари билан самарали психологик мулоқот ўрнатишга хизмат қилган.