OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили терминологиясида иккиламчи номлашлар ва уларнинг мотивлашуви (ўзбек тили зоонимлари ва фитонимлари мисолида)», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil386.

Илмий раҳбар: Шамсиддинов Ҳаким, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Иброҳим Жўраевич, филология фанлари доктори, профессор; Жуманазарова Гулжахон Умрзоқовна, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили зоонимлари ва фитонимлари таркибида иккиламчи номлаш жараёнининг инсон ассоциатив тафаккурининг қайси қонуниятлари асосида кечиши, бу жараёнда ном кўчишнинг қайси омиллари ва қайси турлари фаоллигини белгилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек тили зоонимлар ва фитонимлар таркибида метафорик кўчим асосида юзага келган иккиламчи номларда ўхшатиш объекти, ўхшатиш образи, ўхшатма белги иштирок этиши очиб берилган;

ном кўчишнинг лисоний омили ҳисобланган эллипсиснинг иккиламчи номлаш жараёнининг доимий йўлдоши сифатидаги иштироки далилланган;

иккиламчи номлаш жараёнининг икки босқичи: нутқий босқичи ва лисоний босқичи мавжудлиги далиллар билан асосланган;

метонимик кўчиш асосида юзага келган иккиламчи номлашларда бўлак орқали бутун ифодаланиши фаоллиги аниқланган;

иккиламчи номлашлар орқали шаклланган терминлар лексик-семантик, конверсион, синтактик, композицион усуллар билан шаклланиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек тили терминологиясининг зоонимлар ва фитонимлар билан боғлиқ иккиламчи номлашларни очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

лексик-семантик усулда воқеланган иккиламчи номлашлар, эллиптик субстантивация асосида шаклланган иккиламчи номлашлар  ва оддий сўз бирикмаси орқали шаклланган қўшма терминлардан  ФА-Ф1-ГО41 рақамли “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” (2012–2016)  мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг мустақиллик даврида ўзбек тили лексикаси тараққиётини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 майдаги 89-03-1928-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ўзбек тили терминларининг иккиламчи номлашлар асосида бойиши очиб берилган;

эллипсис асосида воқеланган иккиламчи номлашлар, конверсия асосида воқеланган иккиламчи номлашлар, аниқловчи компонент адъективлашган иккиламчи номлашлар, оддий сўз бирикмаси орқали шаклланган иккиламчи номлашлар каби илмий ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” (2007–2012) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 январдаги 89-03-328-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи номлашлар йўли билан ҳосил бўлган терминлар изоҳи бойиган;

зоонимлар таркибидаги лексик-семантик усул билан шаклланган иккиламчи номлашга алоқадор терминлар, сифатловчи компонент иккиламчи номлаш мавқеида бўлган бирикмалар, сифатловчи компонент қўшма сўз орқали ифодаланган бирикмалар, оддий сўз бирикмаси орқали воқеланган қўшма терминлар юзага келиш механизми ўхшатиш объекти, ўхшатиш образи ва ўхшатма белги асосида таҳлил қилинган ва таҳлил натижаларидан ҚХА-8-О14-2015 рақамли “Табиий серпушт қоракўл қўйлар генофондини сақлаш ва уларни урчитишнинг селекцион-технологик тизимини ишлаб чиқиш” (2015–2017) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг қоракўл қўйлари, тана қисмлари ва қоракўл гули ҳамда унинг ифодаланиши орқали воқеланган қўшма терминлар, бўлак номлари ва ишлаб чиқариш жараёнлари номларини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 89-03-2320-сон маълумотномаси). Натижада қоракўлчиликка оид кўплаб терминларнинг изоҳлари мукаммаллашган;

субстантивация ҳодисаси асосида қўшма терминнинг шаклланиши, қаралмиш компонент иккиламчи номлаш мавқеида бўлган бирикма терминлар, метафорик ва метонимик ном кўчиш асосида шаклланган терминлар, оддий сўз бирикмасидан қўшма терминлар юзага келиши таҳлили натижаларидан “Erasmus+ staff mobility between programme and partner countries KA107” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 89-03-3141-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида иккиламчи номлашга оид терминларнинг серқирралик моҳияти очиб беришга хизмат қилган.