OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Азизов Ильдар Рафаэльевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 mart 2019

Азизов Ильдар Рафаэльевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Азизов Ильдар Рафаэльевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан мамлакатнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш борасидаги ўзаро муносабатлари (1991–2017 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.4.PhD/Tar219.

Илмий раҳбар: Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Алимардонов Тўлқин, сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан долзарб муаммоларни ҳал қилишдаги ҳамкорлигини очиб беришдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ХХ асрнинг 90-йилларида Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги этнослараро низоларни бартараф этиш ва тартибга солишда асосий механизм сифатида хизмат қилган ЕХҲТнинг роли асослаб берилган;

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги фаолиятининг шакллари ва механизмлари ўзгариши сабаблари ҳамда ўзига хос хусусиятлари (Марказий Осиё давлатларининг ҳар бири билан икки томонлама алоқаларга алоҳида аҳамият бериш, Ўзбекистондаги бир қатор ички сиёсий жараёнларни баҳолашда фикрлар хилма-хиллиги) аниқланган;

Ўзбекистонда ЕХҲТ томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари салоҳиятини ошириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва сайлов жараёнларига илғор қонунчилик стандартларини татбиқ этиш соҳаларида амалга оширилган лойиҳаларнинг юқори самарадорлиги ва натижадорлиги исботланган;

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг республикамиз давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ишлашининг асосий шакл (қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларни муҳокама қилиш учун майдон яратиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва бошқ.) ва усуллари (давлат ижтимоий-сиёсий қурилишининг турли жиҳатлари бўйича маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш, қонунчилик нормаларининг Ғарб стандартларини тарғиб қилиш, давлат хизматчилари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг касбий малакасини ошириш ва бошқ.) аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикасининг ЕХҲТ билан ҳамкорлиги масалаларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:

Маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришда ЕХҲТ стандартларини жорий этиш, ЕХҲТга аъзо давлатларнинг маҳаллий вакиллик органлари институционал асослари, шу жумладан, вакиллик органларининг назорат фаолиятини амалга ошириш борасидаги ижобий тажрибаларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини татбиқ этишга оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-089 рақамли “Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларини либераллаштиришнинг давлат-ҳуқуқий йўналишлари” номли фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 01-10/270-сон маълумотномаси). Натижада халқ депутатлари Кенгашлари томонидан назорат функцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ салоҳиятини ошириш, давлат хизматчиларининг ва фуқаролик жамияти вакилларининг касбий малакасини оши-ришдаги фаолияти ҳамда Оролбўйида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, наркобизнесга қарши курашувчи давлат органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, иш фаолиятида янгича услублар, янги технологиялардан фойдаланишга оид натижалардан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ЕХҲТ билан ҳамкорликда амалга оширилган “Ёшларни ННТ фаолиятига жалб этиш йўли орқали фуқаролик фаоллигини ошириш” лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишда фойдаланилган (ЎзННТМАнинг 2018 йил 26 апрелдаги 04-06/121-01-сон маълумотномаси). Натижада “учинчи сектор”га кўнгиллиларни жалб қилишнинг янги замонавий усуллари жорий этилган, кўнгиллиларга муҳтож нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамда бундай ташкилотларга ихтиёрий кўмак кўрсатиш истагида бўлган кўнгиллиларнинг базаси шакллантирилган;

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ушбу тузилма геосиёсий қамрови маконида барқарорликни таъминлашнинг кафолати сифатидаги ўрнини тарихий асослаш, шунингдек ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси фаолиятининг асосий шакл ва усулларининг таҳлили, шу жумладан ҳарбий-сиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ЕХҲТ шафеълиги остида ташкил этилган “Ёшларнинг зўравонликка асосланган экстремизм, радикализм ва террорчиликка қарши курашишдаги роли тўғрисида”ги халқаро анжуман концепцияси ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йил 7 майдаги 08-16/582-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида экстремизм, радикализм ва терроризмнинг авж олишига қарши курашда дунё ҳамжамиятининг салоҳиятини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.