OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Азизов Тухтамиш Аъзамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
 
14 mart 2019

Азизов Тухтамиш Аъзамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

Азизов Тухтамиш Аъзамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фавқулодда экологик вазиятларни бартараф этишга доир давлат сиёсатининг сиёсий дискурси (Ўзбекистон ва Россия мисолида)”, 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.1.PhD/Ss12.

Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсийфанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08. 2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ва Россия қонун ҳужжатлари асосида фавқулодда экологик вазиятларда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва умумий жиҳатларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“фавқулодда экологик вазият” категориясининг мазмуни фавқулодда юз берган табиий ёки техноген хавф оқибати эканлиги ва экологик хавфсизлик омили сифатида баҳоланиши орқали такомиллаштирилган;

фавқулодда экологик вазиятнинг олдини олиш ва бартараф этишда муаммонинг специфик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда вазият ечимига ситуацион ёндашувнинг эмпирик жиҳатлари очиб берилган;

Ўзбекистон ўз миллий экологик сиёсатини самарали амалга оширишда Россия билан ҳамкорлиги ҳар тамонлама манфаатли эканлиги асослаб берилган;

давлатлараро ҳамкорликнинг “Стратегик шерикчилик” шартномаси доирасида экологик хавфсизликка оид сиёсий-ҳуқуқий тизимни ривожлантириш ҳамда уни амалга оширишнинг восита ва усулларини қамраб оладиган қўшма дастурларни ишлаб чиқиш зарурати асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишни такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар асосида:

қиёсий таҳлиллар асосида давлатлар ҳамкорлигида фавқулодда экологик вазиятларнинг олдини олиш, экологик вазият билан боғлиқ ижтимоий ва экологик муаммоларни бартараф этиш борасидаги таклиф ва тавсиялардан ИОТ-2016-1-15 рақамли “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 89-03-1597-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материалларидан “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслигини тайёрлашда назарий-методологик манба бўлиб хизмат қилган;

бугунги кунда инсониятнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган экологик муаммоларни бартараф этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсий даражадаги қарорлар қабул қилишни талаб қилиши ҳамда экологик хавфсизлик, фавқулодда экологик вазият тушунчасининг такомиллаштирилган таърифига оид тадқиқот хулосалари олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” дарслиги мазмунига сингдирилган (№ 603-054). Натижада “Экология” фанини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишига хизмат қилган;

Ўзбекистон ва Россия миллий ва минтақавий манфаатларни таъминлаш, глобал экологик маконнинг барқарорлигига доир ўзаро сиёсий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурат эканлиги юзасидан берилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг бир қатор лойиҳалари, тадбирлари, конференциялари ва семинарларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 3 апрелдаги 04/13/1811-сон маълумотномаси). Натижада “Эко Патруль”, “Табиатни биргаликда ҳимоя қилайлик” лойиҳаларини амалга оширишга ҳисса қўшган;

фавқулодда экологик вазиятларнинг олдини олиш муаммоларига инновацион ва чизиқли бўлмаган “синергетик” ёндашувнинг афзалликлари Ўзбекистон аҳолисининг сиёсий, ҳуқуқий ва экологик маданиятини юксалтириш борасидаги таклифлардан “Маҳалла” телеканалининг “Аслидек асрайлик” ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий мавзудаги дастурий кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 24 мартдаги 01-17-293-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг фавқулодда экологик вазият бўйича сиёсий, ҳуқуқий ва экологик билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этган.