OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Артикбаев Бахтияр Пирниязовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 mart 2019

Артикбаев Бахтияр Пирниязовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Артикбаев Бахтияр Пирниязовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қатқалоқни юмшатиш учун пахтачилик культиваторига дискли иш органларини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (Қорақалпоғистон Республикаси шароитида)», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T210.

Илмий раҳбар: Хаджиев Абдумуталиб, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Исмоил Тошкентович, техника фанлари доктори, профессор; Игамбердиев Асқар Кимсанович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтачилик культиваторига қатқалоқни юмшатилиш сифатини ошириш ҳамда экилган уруғлар ва униб чиқаётган ғўза ниҳолларининг шикастланишини камайтирадиган дискли иш органларини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қатқалоқни юмшатиш учун пахтачилик культиваторига ясси дисклардан ташкил топган иш органининг конструкцияси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;

қатқалоқни юмшатадиган иш органининг параметрлари ҳамда унга бериладиган тик юкланиш ва тортишга қаршилигининг ўзгариш чегаралари ясси дискларнинг қатқалоқ билан таъсирлашиш жараёнини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида аниқланган;

ясси дисклардан ташкил топган иш органининг ишлов бериш чуқурлиги бўйича барқарорлиги унинг параллелограмм механизм пружинасининг босим кучига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда асосланган; 

қатқалоқни юмшатиш учун ясси дискли иш органининг мақбул параметрлари унинг агротехник ва энергетик кўрсаткичларини белгиловчи регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қатқалоқни юмшатиш учун дискли иш органларини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

пахтачилик культиватори учун ғўза ниҳолларини кам шикастлаган ҳолда қатқалоқнинг юмшатилиш даражасини оширадиган дискли иш органига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел ва ихтиро патентлари олинган («Тупроққа ишлов бериш машинанинг қишлоқ хўжалиги экинларидаги қатқалоқларини юмшатувчи ишчи секцияси», №FAP 00670-2011 й.; «Культиваторнинг ишчи секцияси», №IAP 05004-2015 й.). Натижада қатқалоқни сифатли юмшатиш учун ясси дисклардан ташкил топган иш органининг конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

қатқалоқни юмшатиш учун пахтачилик культиваторига ишлаб чиқилган дискли иш органи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Чимбой, Хўжайли туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/023-340-сон маълумотномаси). Натижада қатқалоқни юмшатишда фойдаланишдаги харажатлар 21 фоизга, меҳнат сарфи 31,3 фоизга камайган;

қатқалоқни юмшатадиган дискли иш органларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/023-340-сон маълумотномаси). Натижада пахтачилик культиватори учун қатқалоқни юмшатадиган дискли иш органини ишлаб чиқариш имкони яратилган.