OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мусурманов Алишер Амирқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 mart 2019

Мусурманов Алишер Амирқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мусурманов Алишер Амирқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини мулчалаш ва кам ишлов бериш орқали ошириш», 06.01.03–Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx273.

Илмий раҳбар: Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Парпиев Ғофуржон Тохирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл воҳаси суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг унумдорлигини мулчалаш ва кам ишлов бериш технологиясини қўллаш орқали оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Мирзачўл воҳаси суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларида кам ишлов бериш ва органик моддалар билан мулчалашнинг биргаликда қўлланилишининг тупроқ умумий физикавий, шўрланиш ва намлик даражаларига таъсири аниқланган;

тупроқ юзасини мулчалашда ширинмия ўсимлиги чиқиндиси қўлланилганда тупроқ структура ҳолатига таъсири аниқланган;

мулчалаш ва кам ишлов беришнинг тупроқ ва ўсимлик таркибидаги озуқа моддалар миқдорининг ошишига таъсири исботланган;

мулчалаш ва кам ишлов беришнинг ғўза ва буғдой миқдорий кўрсаткичлари ўртасидаги корреляция боғланишлар даражасига таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини мулчалаш ва кам ишлов бериш орқали ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларда органик қолдиқлар билан мулчалаш (ширинмия қолдиғи, гўнг) ва кам ишлов бериш технологияси Сирдарё вилояти Гулистон тумани «Қарабчи» фермер хўжалигининг 64 га ер майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 02/021-218-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжаликларида анъанавий қўлланилаётган усулга нисбатан буғдойдан гектаридан 3,0–10,4 центнер, мошдан 1,1–2,0 центнер қўшимча ҳосил олиниб, рентабеллик 20,2–32,7% фоизга ошишига эришилган;

ғўзани пуштада экиш ва органик қолдиқлар билан мулчалаш технологияси Сирдарё вилояти Гулистон тумани «Каримжон Муроджон Файз» фермер хўжалигининг 46 га ер майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 02/021-218-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш ҳисобига мулча сифати ва турларига боғлиқ ҳолда ғўзадан гектаридан 2,6–4,7 центнер қўшимча ҳосил олинган ва рентабелликни 18,0–25,9 фоизга ошириш имконини берган;

тупроққа кам ишлов бериш технологияси Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Элдор Камрон Бахти» фермер хўжалигининг 22 га майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 02/021-218-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш асосида ғўзадан гектаридан 2,6–3,5 центнер, буғдойдан 3,1–3,8 центнер, мошдан 1,3–1,5 центнер қўшимча ҳосил олинган ва рентабелликни 18,0–22,0 фоизга оширишга эришилган ва ҳудуд тупроқларининг унумдорлигини ошириш бўйича бир қатор асосланган хулосалар ишлаб чиқиш имконини берган.