OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хабибуллаева Гулбахор Рахуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 mart 2019

Хабибуллаева Гулбахор Рахуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хабибуллаева Гулбахор Рахуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чинорсой ва Кокпатас олтин-сульфидли маъданларнинг технологик минералогияси ва унинг асл металларни ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқишдаги аҳамияти», 04.00.08–Минералогия. Кристаллография» (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/GM25.

Илмий раҳбар: Дунин-Барковская Элеонора Ашотовна, геология-минералогия фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Цой Владимир Деньевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Туресебеков Арпай Халилович, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: икки хил олтин-сульфидли маъданларни ҳосил бўлишига кўра турлаштириш ва технологик жараёнларда уларни бойитилишининг минералогик-технологик мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олтин маъданлашувининг технологик хусусиятлари унинг табиий ҳосил бўлиш шароитига боғлиқлиги аниқланган;

илк бор Ўзбекистон рудалари учун олтин-сульфидли маъданларини бойитилишини башорат қилувчи минералогик-технологик мезонлари ишлаб чиқилган;

олтин-сульфидли маъданлардан яримсаноат ва экспериментал ишлар жараёнида кўринувчи ва кўринмас олтиннинг намоён бўлиш ҳолати аниқланган;

иоцитнинг янги марганецли турдошиҳамда Ерда иккинчи топилма зюссит аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олтин-сульфидли маъданларининг технологик минералогияси ва унинг асл металларни ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқишдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

олтин-колчедан-полиметалл ва олтин-сульфид-маргимушли маъданларни бойитиш жараёнига таъсир қилувчи асосий минералогик омиллар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 8 ноябрдаги 01-02-02/269-сон маълумотномаси). Натижада технологияларни мукаммаллаштириш ва маъданлардан олтинни ажратиб олишни кўпайтириш имконини берган;

олтиннинг ва таркибида олтин бўлган минералларнинг технологик жараёнда ўзини тутиши хоссалари (Чинорсой ост тури) «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 8 ноябрдаги 01-02-02/269-сон маълумотномаси). Натижада маъданларни энг самарали қайта ишлаш схемасини танлаш имконини берган;

олтиннинг ва таркибида олтин бўлган минералларнинг қайта ишлаш технологик жараёнда ўзини тутиши хоссалари (Кокпатас ост тури) Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2018 йил 8 ноябрдаги 01-02-02/269-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришда «BIOX» технологиясини такомиллаштириш имконини берган.