OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Насметова Саодат Мамажановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 mart 2019

Насметова Саодат Мамажановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Насметова Саодат Мамажановнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aspergillus terreus маҳаллий штаммлари асосида статинларни олиш биотехнологияси», 03.00.12–Биотехнология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/B25.

Илмий маслаҳатчи: Гулямова Ташхан Гафуровна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.

Расмий оппонентлар: Давранов Кахрамон, биология фанлари доктори, профессор; Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ботаника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги гипохолестеринемик препаратларни ишлаб чиқариш учун истиқболли продуцент сифатида A.terreus маҳаллий штаммларининг потенциалини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор A.terreus маҳаллий штаммларининг статин ҳосил қилиш хусусиятлари исботланган;

маҳаллий штаммлар синтез қилувчи бир неча биофаол поликетидларни: правастатин, симвастатин, монаколин L ва уч хил ловастатинни (лактон, гидроксикислота, метил эфири) ўз ичига олган статин табиатга эга метаболитлар таркиби аниқланган;

илк бор A.terreus маҳаллий штаммларининг ярим синтетик синтезга муқобил экзоген ловастатиндан ферментация жараёнининг охирги маҳсулоти бўлган симвастатин синтезлаш қобилияти исботланган;

озуқа муҳити асосий компонентларининг оптимал нисбатлари (озуқанинг углерод ва азот манбалари), A.terreus-20 културасини чуқур ўстириш параметрлари (фойдаланилган инокулюмнинг миқдори, типи ва ёши, ўстириш даври, озуқанинг рН кўрсаткичи) танлаб олинган, натижада дастлабки кўрсаткичларга нисбатан ловастатиннинг даражаси 2–3 марта ва симвастатиннинг даражаси 12 марта ошиши аниқланган;

ғалла-дон субстратларда қаттиқ фазали ферментациянинг чуқур ўстиришга нисбатан афзаллиги кўрсатилган ва ўстиришнинг оптимал параметрлари (инокуляция усули, ҳарорат, озуқа муҳитининг рН кўрсаткичи, субстратни намлантирилиши ва субстрат миқдори) аниқланган бўлиб, бу эса маҳсулотнинг максимал тўпланиш вақтини 11 сутка қисқартирилиши ва маҳсулдорлик спецефик кўпайишини 10–15 марта ошишига олиб келиши асосланган;

тозаланган ловастатин препаратининг референтли ловастатинга тенг бўлган B.subtilis бактериялари ва С.albicans, V.dahliae ҳамда A.alternatа замбуруғларига нисбатан антибактериал ва антифунгал фаоллиги аниқланган;

биологик фаол қўшимча «Атерис» гипохолестеринемик таъсири in vivo ҳайвонлар модели экспериментал дислипопротеинемияда исботланган, қуйи зичликдаги липопротеинларнинг самарали камайиш ва заҳарли таъсирининг йўқолиш даражаси баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

A.terreus маҳаллий штаммлари асосида статинлар олиш биотехнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ловастатин ҳосил қилувчи Aspergillus terreus-20 замбуруғи штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05086, 2013 й.). Натижада ловастатиннинг ингибитори 3-гидрокси 3-метилглутарил-кофермент A (HMG-CoA) редуктазанинг микробиологик синтезига боғлиқлигини ва ловастатиннинг продуцент штаммини намоён этиш имконини берган;

озуқага биологик фаол қўшимча «Атерис» препарати учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Ts15011021-011:2018). Натижада табиий зайтун мойи ва A.terreus-20 замбуруғини қуруқ экстрактини фаол моддаларини комплексини ўзида ифодалайдиган «Атерис» препарати озуқага биологик фаол моддалар қўшимчасини ишлаб чиқариш имконини берган;

A.terreus маҳаллий штаммларида статинларни идентификация қилиш ва энг фаол штаммларнинг статин синтезлаш бўйича олинган маълумотлардан юқори импакт факторли (IF) 4 та хорижий журналларда қаттиқ фазали ферментация усули ёрдамида тозаланган статинларни-ловастатин ва симвастатинларни олиш учун фойдаланилган (Journal of  Microbial and Biochemical Technology Vol 7(6), (2016); 334-337, IF-4,09,  ResearchGate; Asian Pacific journal of cancer prevention Vol 17., 2016, 3797-3803, IF-2,39, ResearchGate; Current Microbiology 75(1), 2017, 84-91,  IF-1,92, ResearchGate; American Journal of Phamacy and Health Research 3(7), 2015, 116-126, IF-0,865, Global). Натижада A.terreus маҳаллий штаммларининг статин ишлаб чиқариш хусусиятларини аниқлаш имконини берган.