OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қурбонов Анвар Раззақовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 mart 2019

Қурбонов Анвар Раззақовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қурбонов Анвар Раззақовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида кўп нуклонли тизимлар ва ядролар ҳосил бўлиши», 01.04.08Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/FM27.

Илмий раҳбар: Олимов Қосим,физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонетлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Бозоров Эркин Ҳожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида А ≤ 7 масса сонли кўп нуклонли тизимлар ва ядролар ҳосил бўлиши, кислород ядросининг дастлабки тузилиши ва заряд алмашинув жараёнларининг 16Ор-реакциялар охирги маҳсули таркиби ва чиқишига таъсири қонуниятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«кўзгу» 7Li ва 7Be ядролар ҳосил бўлишининг инклюзив кўндаланг кесимлари бир-бирига мос келиб, улар орасидаги заряд фарқи 6 ва 7 нуклонли тизимлардаги каби қўшимча равишда протонлар ҳосил бўлиши билан компенсация қилиниши аниқланган;

яриминклюзив реакцияларда «кўзгу» 7Li ва 7Be ҳосил бўлиши билан бирга кузатиладиган А=2–4 ли ядролар нуклонлари ўртача кўпламчилиги ҳамда ушбу ядролар кинематик характеристикалари ўртача қийматларининг мос келиши, бу ядролар шаклланиш кинематик шароитларининг яқинлиги ва снаряд ядроси парчаланиш даражаси бир хиллиги кўрсатилган;

3.25 А ГэВ/с  импульсли 16Ор-тўқнашувларда 6 ва 7 нуклонли тизим ва ядролар ҳосил бўлишининг яриминклюзив кесимлари биринчи марта олинган, кислород ядроси a-кластерли тузилишининг А ≤ 7 масса сонли охирги кўп нуклонли ядролар шаклланиши ҳамда электр ва барион зарядлар сақланиш қонунларидаги муҳим ролини кўрсатувчи тасдиқ олинган;

протон ва нейтрон фрагментлари ўртача кўпламчилиги ассоциацияланган дейтронлар сонига боғлиқ эмаслиги ва дейтронларнинг салмоқли қисми кислород ядроси таркибидаги a-кластерларнинг бўлиниши ҳисобига ҳосил бўлиши аниқланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида кўп нуклонли тизимлар ва ядролар ҳосил бўлиши бўйича олинган натижалар асосида:

импульслари 3.25 А ГэВ/с бўлган 16Ор-тўқнашувларида «кўзгу» бўлган 3H ва 3He, 7Li ва 7Be ҳамда 6- ва 7-кўп нуклонли тизим ва ядроларнинг ҳосил бўлиш кесими бўйича экспериментал маълумотларни қайта ишлаш жараёнида олинган натижалар таҳлили Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги Физика-техника институти космик нурлар лабораториясида 304 рақамли «Тянь-Шань тоғининг юқори қисмида жойлашган илмий станцияда физика, космик нурлар астрофизикаси бўйича олиб борилаётган фундаментал тадқиқотлар истиқболлари» илмий шартнома натижаларини тушунтиришда қўлланилган (Қозоғистон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги Физика-техника институтининг 2018 йил 6 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши космик нурлар астрофизикаси бўйича олинган натижалар таҳлили ва α-зарралар (ўзаро таъсирлашувчи ядроларнинг α-кластерли тузилишини тадқиқ қилиш) ҳосил бўлиш кесимидан боғлиқ равишда уларнинг ярим инклюзив ва инклюзив улушини баҳолаш имконини берган;

3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларда 6- ва 7-нуклонли тизим ва ядроларнинг ҳосил бўлиш ярим инклюзив кесимларни ҳисоблаш бўйича натижалари Юқори энергиялар физикаси лабораториясининг Нуклотронида бажарилаётган «Беккерель» дастури доирасида ядро фотоэмульсиясини нурлантириш учун қисқа яшовчи фрагментлар оқимини ҳосил қилиш натижаларини тушунтиришда қўлланилган (Россия Фанлар академияси Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2018 йил 29 октябрдаги 010-43/472-сон маълумономаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши қурилаётган НИКА коллайдерда режалаштирилаётган тадқиқотлар учун Монте Карло моделлаштирилган ҳодисалар фрагментация бўйича натижаларида дастлабки маълумот сифатида ишлатиш имконини берган.