OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Элмуротова Дилноза Бахтиёровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 mart 2019

Элмуротова Дилноза Бахтиёровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Элмуротова Дилноза Бахтиёровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радиациявий-индуцирланган ZnO нанозарранинг шаклланиши ва ZnSe кристалларида электролюминесценция», 01.04.07–Конденсирланган ҳолат физикаси  (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/FM159.

Илмий раҳбар: Ибрагимова Эльвира Меметовна,физика-математика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонентлар: Ташмуҳамедова Дилноза Артиқбаевна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хидиров Ирисали, физика-математика фанлари доктори, профессор.

 Етакчи ташкилот: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нурланиш таъсирида стехиометрланмаган ZnSe кристалларининг яқин сирт қатламидаги ZnO нанозарранинг ҳосил бўлиш механизмини ва самарали ёруғлик тарқатувчи наногетероўтишларнинг электрон структурасини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

силлиқ наноплёнкали 27 нм (013)ZnO/(311)ZnSe:O,Zn, наноустунли чўтка 40 нм (110)ZnO/(220)ZnSe(0.2% Те):O,Zn ва наноустунчалар билан безатилган 50 нм (002)ZnO/(111)ZnSe(0.5% Те):Zn наногетероўтишлар интерфейсида панжара кучланишининг минимизация шартига асосан ZnO нанокристалларининг критик ўлчами, шакли ва ориентацияси ZnSe кристалл-тагликнинг мос ориентациясига боғлиқлиги аниқланган;

гамма 60Со нурлари таъсири натижасида электролюминесценцияси 600±10 нм ли кучланиш қутбига боғлиқ бўлмаган ва ZnSe нинг таъқиқланган зонадаги нуқсонлар йиғиндиси–ZnI марказ ва VZnZniOSe ёки VZnZniTeSe ассоциат сатҳлари иштирокида ҳосил бўлган кичик волтли ёруғлик тарқатувчи ZnSe/ZnO:О,Zn (21 В, IEl=91), ZnSe(0.2% Те)/ZnO:О,Zn (12 В, IEl=70) ва ZnSe(0.5% Те)/ZnO:Zn (30 В, IEl=112) наногетероўтишлар олинган;

~1.25 МэВ ли гамма нурлари таъсири натижасида ZnO наноустунчалар билан безатилган, қалинлиги 50 нм ли планар ZnSe(0.5% Те)/ZnO:Zn наногетероўтишда бешта резонанс сатҳлар Г6v-5.76 эВ, L1,3v-4.85 эВ, Zni-3.39 эВ,OSe- 3.17 эВ ва Х=2.72 эВ ҳосил бўлиши, Eg нинг 0.06 эВ қийматгача камайиши ва фотоўтказувчанликнинг 10-6 Ом-1 гача ошиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Радиациявий-индуцирланган ZnO нанозарранинг шаклланиши ва ZnSe кристалларида электролюминесценцияни аниқлаш асосида:

ZnO наноустунлар билан безатилган интерфейсида панжара кучланишининг минимизациясига мосланганлиги ва 60Со гамма-нури таъсирида ZnSe кристаллининг яқин сирт қатламидаги ZnO-нано миқдорининг ўсиш шарти А4-ФА-Ф156 рақамли «ZnO-наноструктур ва органик яримўтказгичлар асосида юқори самарали гибрид қуёш элементлари технологиясини ишлаб чиқариш» (2012–2014) амалий лойиҳасида юпқа ZnO плёнканинг ўтказиш спектрларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2018 йил 24 декабрдаги 2/1255-3372-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши юпқа ZnO плёнканинг микротасвирини таҳлил қилиш ва структуравий характеристикаларини аниқлаш имконини берган;

гамма ~1.25 МэВ нурлари таъсири натижасида планар ZnSe(0.5%Те)/ZnO:Zn наногетероўтишда Zni-3.39 эВ, OSe-3.17 эВ резонанс сатҳларнинг ҳосил бўлиши, Eg нинг 0.06 эВ гача камайиши ва фотоўтказувчанликнинг 10-6 Ом-1 ошиши А4-ФА-Ф156  рақамли «ZnO-наноструктур ва органик ярим ўтказгичлар асосида юқори самарали гибрид қўёш элементлари технологиясини ишлаб чиқариш» (2012–2014) амалий лойиҳада ZnO нанотуркумнинг рентгенограмма таҳлилини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2018 йил 24 декабрдаги 2/1255-3372-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ZnO нанотуркумларнинг фотовольтаик ва фотолюминесценция хусусиятларини аниқлаш имконини берган;

ZnSe нинг таъқиқланган зонадаги нуқсонлар йиғиндиси ZnI марказ ва VZnZniOSe ёки VZnZniTeSe ассоциат сатҳлари иштирокидаги кичик вольтли ёруғлик тарқатувчи ZnSe/ZnO:О,Zn (21 В, IEl=91) ва ZnSe(0.2%Те)/ZnO:О,Zn (12 В, IEl=70) наногетеро- ўтишларнинг кучланиш қутбига боғлиқ бўлмаган 600±10 нм ли электролюминесценция натижалари халқаро олимлар томонидан (халқаро илмий журналларда Spectrochimica Acta, Part A: Molecular and Biomolecular Spectroscopy, 2011; Прикладная физика, 2011; Матерiали для сенсорiв, 2011; Journal of Advances in Condensed Matter Physics, 2018; Journal of Applied Physics, 2018; Journal of Luminescence, 2018) ZnO нанозарранинг фотоўтказувчанлигини, фотолюминесценциясини, микротасвирини ва рентгенограммасини ҳамда ZnSe ёруғлик диодларининг электро-фото-рентгено-люминесцент хусусиятларига гамма ва рентгент нурланишлар таъсирини тушунтиришда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши ZnO нанозарранинг вюрцитли гексагональ структурасини, VO билан боғлиқ фотолюминесценциянинг яшил эмиссиясини, фотоўтказувчанликни ҳамда соф ZnSe кристалларининг юқори ҳароратли ўтказувчанлигини, люкс-ампер хусусиятининг рентгено рағбатлантирилган ўтказувчанликнинг боғлиқлигини ва ультрабинафша фотоўтказувчанликни тушунтириш имконини берган.