OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Муродова Дилором Субхоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 fev 2019

Муродова Дилором Субхоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Муродова Дилором Субхоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Супратенториал жойлашган мия ўсмаларини ташхислашнинг комплекс усуллари ва хирургик даволаш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib124.

Илмий раҳбар: Ахмедиев Махмуд Мансурович,тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Худойбердиев Кобил Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агзамов Мансур Камолович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази қошидаги А.Л.Поленов номидаги нейрохирургия илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: диффузион-тензор(ДТ)-трактография ва бош мия ўтказиш йўлларини ИМ маълумотлари асосида супратенториал бош мия ўсмаларининг хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

супратенториал бош мия ўсмалари бўлган беморларда операциягача бўлган даврни режалаштириш учун ДТ-трактография ёрдамида ўсманинг нафақат чегаралари, балки бош мия ўтказиш йўллари деструкция ҳудудларини кўриш имкониятини ҳам берувчи оптимал хирургик услубини танлашга дифференциал ёндашув асосланган;

бош мия ҳаракат йўллари жароҳатини камайтиришга ва хирургик амалиёти радикаллигини оширишга имкон берувчи ЭМГ ва интраоперацион мониторинг ўтказилган ҳолда супратенториал ўсмаларни топографик ташхислаш ва рационал олиб ташлаш бўйича жарроҳлик тактикасини дифференциал танлаш кўрсатмалари оптималлаштирилган;

супратенториал бош мия ўсмалари бўлган беморларда неврологик ўзгаришлар оғирлигини баҳолашнинг клиник балл шкаласи ишлаб чиқилган;

ҳаракат йўлларини интраоперацион мониторинг ва ДТ-трактографияни бирга қўллаш беморларда операциядан кейинги даврдаги неврологик ўзгаришлар оғирлигининг ишонарли пасайишига ва беморлар ҳаёт сифатини яхшиланишига ёрдам бериши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Супратенториал бош мия ўсмалари бўлган беморларда ташхислаш ва даволаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

«Бош мия катта ярим шарлари ўсмалари жарроҳлик амалиётида нейровизуализациянинг замонавий усулларини қўллаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/185-сон маълумотномаси). Услубий тавсиялар супратенториал БМЎни ДТ-трактография қўлланган ҳолда ИМ ўтказиш хирургик амалиётни аниқ ва хавфсиз равишда бажариш, шу билан бирга операция самарасини ва радикаллигини ошириш ҳамда неврологик дефицитни шаклланишини олдини олиш имконини берган;

супратенториал бош мия ўсмаларини ташхислаш ва даволаш тактикасини ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-сон клиникаси, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/185-сон маълумотномаси). Натижада операциялар радикаллигини 39%га ошириш, неврологик ўзгаришларни 24%га камайтириш ва беморлар ҳаёти сифатини 9%га ошириш имконини берган.