OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсупова Лола Азимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 fev 2019

Юсупова Лола Азимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юсупова Лола Азимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диоллар асосида винил эфирлар олиш технологияси ва уларнинг хоссалари», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T179.

Илмий раҳбар: Нурмонов Сувонқул Эрхонович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор; Рахимова Латофат Собиржоновна, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ацетилен асосида ацетилендиоллари, ароматик диол ва уларнинг винил эфирларини ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

формалин, метилэтилкетон ва ацетилен асосида бутин-2-диол-1,4, 3,6-диметилоктин-4-диол-3,6 олиш катализаторининг технологик жараёни яратилган;

атмосфера босими шаротида ацетилен диоллари ва резорцинни виниллаш усуллари ишлаб чиқилган;

бутин-2-диол-1,4 ва 3,6-диметилоктин-4-диол-3,6 ни икки компонентли МеОН-ДМСО ва уч-компонентли CsF-МеОH-ДМСО юқори асосли системаларда ацетилен билан виниллаш исботланган;

бутин-2-диол-1,4-винил эфири синтезининг кинетик параметрлари ва олинган ацетилен диоллари ва винил эфирларини физик-кимёвий хоссалари, электрон тузилиши, квант-кимёвий хусусиятлари аниқланган;

бутин-2-диол-1,4 ва унинг винил эфирларини синтез қилиш жараёнлари моделлаштирилган ҳамда математик тенгламалари яратилган;

бутин-2-диол-1,4 ни винил эфирлари асосида қишлоқ хўжалиги учун пахтани баргини тукувчи дефолиантлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Диоллар ва уларнинг винил эфирлари асосида биологик фаол бирикмалар синтези ва қўлланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бутин-2-диол-1,4 моновинил эфири учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган (Тs 23940504-01:2018). Натижада бутин-2-диол-1,4 моновинил эфирини ишлаб чиқариш имконини берган;

бутин-2-диол-1,4нинг моновинил эфири пахта баргини тушириш учун дефолиант сифатида Бухоро, Самарқанд ва Навои вилоят фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 18 январдаги 03/20-92-сон маълумотномаси). Натижада пахтанинг баргини тушириш вақтини 30–40%га, пишмаган кўсакларга таъсирини 50%га камайтириш ва ҳосилдорлигини 2–3% га ошириш имконини берган;

бутин-2-диол-1,4нинг эфирларини олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2018 йил 12 апрелдаги 212-сон маълумотномаси). Натижада бутин-2-диол-1,4нинг винил эфирларини ишлаб чиқариш имконини берган.