OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шеримбетов Вафабай Халилуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 fev 2019

Шеримбетов Вафабай Халилуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шеримбетов Вафабай Халилуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах чўли тупроқлари чўлланиш жараёнини ГАТ асосида масофавий маълумотларга ишлов бериш орқали аниқлаш ва баҳолаш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология  фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/B263.

Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Бобомуродов Шуҳрат Меҳрибонович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах чўли тупроқлари чўлланиш жараёни ўзгариш тенденцияларини масофавий маълумотлар ва замонавий ГАТ технологиялари асосида аниқлаш ва баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор масофавий ва ер усти кузатув маълумотларига замонавий ГАТ технологияларини қўллаш асосида чўлланиш жараёнларига ҳавфи бор ҳудудлар аниқланган;

Жиззах чўли ҳудудида тарқалган тупроқларнинг хосса-хусусиятлари бўйича маълумотлар базаси ишлаб чиқилган ва чўлланиш жараёнларини индикатор кўрсаткичлари аниқланган;

Жиззах чўли ҳудудида чўлланиш жараёнларининг юзага келишига сабаб бўлувчи табиий-иқлим ва тупроқ-экологик омилларнинг таъсири асосланган;

Landsat космик тасвирлар каналлари комбинацияларининг интерпретацияси ва чўлланиш жараёнлари индикатор кўрсаткичлари асосида ҳудуд ерлари чўлланиш даражалари бўйича гуруҳларга ажратилган ва баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жиззах чўли тупроқлари чўлланиш жараёнини замонавий услублар билан аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Жиззах чўли ҳудудидаги чўлланиш жараёни ва уни хавфини акс эттирувчи 1:200000 масштабдаги умумий майдони 109730 гектарни ташкил этувчи харита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 сентябрдаги
03-01/12-4181-сон маълумотномаси). Натижада ушбу харита маълумотлари деградация ва чўлланишга учраган ерларни аниқлаш ҳамда баҳолаш, тупроқларда содир бўлаётган салбий жараёнларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

ҳудуд тупроқларининг шўрланиш типи ва даражаларини акс эттирувчи 1:100000 масштабдаги электрон қатламли хариталар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 сентябрдаги 03-01/12-4181-сон маълумотномаси). Натижада ушбу харита маълумотлари ҳудуд тупроқларининг шўрланиш даражаларини ва уларга боғлиқ холда ўсимликлар қопламининг йиллар давомида ўзгаришини мониторинг қилиш ҳамда тупроқ ва ўсимликлар дунёсини муҳофазасига оид чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;

ҳудуднинг тупроқ-экологик ҳолатини белгиловчи 1:100000 масштабдаги турли мавзули хариталар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 сентябрдаги 03-01/12-4181-сон маълумотномаси). Натижада ушбу хариталар маълумотларидан ерларни экологик ҳолатини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг тупроқ-экологик ҳолатини таҳлил қилиш, экин турларини танлаш ва жойлаштириш, ҳудуд тупроқларини ҳолатини яхшилаш бўйича бир қатор асосланган экологик хулосалар ишлаб чиқиш имконини берган.