OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мадримов Ражаббой Машариповичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 fev 2019

Мадримов Ражаббой Машариповичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мадримов Ражаббой Машариповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошсоқа платосида тарқалган тупроқларнинг экологик-генетик жиҳатлари, эволюцияси ва уларнинг унумдорлигини баҳолаш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/В259.

Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор;

Исманов Абдуваҳоб  Жўраевич, биология фанлари номзоди,катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошсоқа платосида тарқалган тупроқларниэволюцияси ҳамда табиий-иқлим шароитларига кўра ҳозирги ҳолатини аниқлаш, унумдорлигини баҳолаш, шунингдек қишлоқ хўжалик экинларни жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳудуддаги сур тусли қўнғир, чўл-ўтлоқи ва ўтлоқи-аллювиал ҳамда ботқоқ-ўтлоқи тупроқларнинг йиллар мобайнида ўзгариш динамикаси, морфогенетик хусусиятлари, гипсланиш ва шўрланиш даражаси, гумус ҳолати, ялпи кимёвий таркиблари аниқланган;

антропоген омиллар таъсирида тупроқдаги кечадиган жараёнларини экологик-генетик жиҳатлари, трансформацияси ва эволюцион ўзгаришлари натижасида янги тупроқ генетик гуруҳлари шаклланганлиги аниқланган;

Туямўйин сув омбори таъсирида ҳудуд тупроқларининг автоморфдан, яримгидроморф ва гидроморф режимга ўтишидан ўтлоқиланиш жараёни шаклланганлиги аниқланган;

ҳудуд тупроқларининг ҳозирги ҳолати ва хосса-хусусиятлари бўйича унумдорлиги баҳоланиб, тупроқ ва тупроқ сифатини  баҳолаш хариталари ҳамда қишлоқ хўжалик экин турларини жойлаштириш харита-схемаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тошсоқа платосида тарқалган тупроқларнинг экологик-генетик жиҳатлари, эволюцияси ва унумдорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ҳудуднинг 22329,9 гектар ер майдонига ишлаб чиқилган 1:25000 миқёсдаги тупроқ харитаси Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида  амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 августдаги 02-05-6445-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ харитаси маълумотлари ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

суғориладиган тупроқларнинг 1:25000 миқёсдаги тупроқ сифатини баҳолаш харитаси Хоразм вилояти  Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Питнак шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 августдаги 02-05-6445-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ сифатини баҳолаш харитаси маълумотлари суғориладиган ерларни сифатига кўра, экинларни жойлаштириш ва ҳосилдорлигини белгилашга қўшимча тавсия сифатида қўллаш имконини берган;

қишлоқ хўжалик экинларни жойлаштириш харита-схемаси Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Питнак шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 августдаги 02-05-6445-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу харита-схемаси маълумотлари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш имконини берган.