OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қудратов Акмалжон Мирзатиллаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 fev 2019

Қудратов Акмалжон Мирзатиллаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қудратов Акмалжон Мирзатиллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқава сувларни тозалаш учун маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарадор сорбентларни яратиш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/К57.

Илмий маслаҳатчи: [Салимов Зокиржон Салимович], техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» ДК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.

Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Қодиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оқава сувларни оғир металлардан, радиоактив элементлардан ва нефть маҳсулотларидан тозалаш учун маҳаллий табиий минерал, углеродли ва иккиламчи органик ресурслар асосида юқори самарадор импорт ўрнини босувчи сорбцион-ион алмашувчи материаллар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор оқава сувларни тозалаш учун мўлжалланган карбонатли палигорскит тупроғи асосидаги сорбентлар яратилган, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини бошланғич маҳсулотни кислотали-термик, сувли-термик фаоллаштириш (модификациялаш)га нисбатан боғлиқлиги аниқланган;

кислотали-термик модификациялаш билан карбонатли палигорскит тупроғидаги SiO2 миқдорининг ортиши олинган сорбентларни термик 850оС ҳарорат ва 5 дақиқа вақт мобайнидаги модификациялашда кристал панжаранинг бузилиши ва карбонатларни парчаланиши билан CO2 нинг ажралиб чиқиши, табиий микроструктуранинг ғовакланиши содир бўлиши ва зарур алмашиш ҳажми, зичлик, солиштирма юзага эга бўлиши аниқланган;

маҳаллий ўсимлик чиқитлари, қўнғир ва тошкўмирлар асосда юқори мустаҳкам, сорбцион-ион алмашувчи хоссага эга бўлган фаолланган кўмирлар (ФК), сульфокўмир ишлаб чиқариш усуллари яратилган;

илк бор алмашиш ҳажми 10 мг-экв/г бўлган целлюлозанинг фосфорли эфири (ЦФЭ) яратилган ҳамда бошланғич целлюлозани ажралишига таъсир қилувчи омиллар, олинган ион алмашувчининг алмашиш ҳажмига ҳарорат, этерификация вақти ва фосфор кислотаси миқдорининг таъсири аниқланган;

илк бор полимер (целлюлозанинг фосфорли эфири ва полиакрилонитрил) матрицанинг сирт фаол марказларининг ўзаро (гетероген) таъсирлашиши табиати ва хоссалари аспектлари исботланган;

алмашиш ҳажми 0,1н NаОН бўйича 11,12 мг-экв/г, 0,1н НСl бўйича 3,1 мг-экв/г гача бўлган полиамфолит яратилган;

полиамфолитни турли анион ва метал катионлари, радиоактив элементлар, шунингдек нефть маҳсулотларини нисбатан кичик зичлик даражаси, юқори солиштирма юзаси ва бошқа кўрсаткичлар асосий кинетик қонуниятлари ва сорбцияланиш механизмлари аниқланган;

яратилган сорбцион материалларни сувдаги ҳар хил табиатли метал ионлари, радиоактив элементлар ҳамда нефть маҳсулотларига нисбатан селктивлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оқава сувларни оғир металлардан, радиоактив элементлардан ва нефть маҳсулотларидан тозалаш учун маҳаллий табиий минерал, углеродли ва иккиламчи органик ресурслар асосида юқори самарадор импорт ўрнини босувчи сорбцион материаллар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

палигорскит асосида сорбент олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IАP 03043, 2006 й.). Натижада оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалашда қўллаш мумкин бўлган сорбент олиш имконини берган;

оқава сувларни нефть маҳсулотларидан босқичма-босқич тозалашнинг янги технологияси «Муборак ГҚИЗ» УКда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 майдаги 03-03/2-2635-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарадор сорбентлардан фойдаланиб, сувни нефть маҳсулотларидан тозалашнинг биринчи босқичида 70–80%дан юқори бўлиш ва иккинчи босқичида 100%гача ортиш имконини берган;

техник йод олишда ерости саноат сувларни нефть маҳсулотларидан тозалаш технологияси «Бухоро-йод» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 28 майдаги 04/10-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий сорбентлар ёрдамида сувларни нефть маҳсулотларидан тозалаб, технологиядаги машина ва жиҳозларни иш унумдорлигини ошириш имконини берган;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарий ва технологик ишланмалари «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» ДКда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 28 майдаги 04/10-сон маълумотномаси). Натижада ер ости сувларидан оғир металл ионлари, радиоактив элементлар ва нефт маҳсулотларини ажратиб олишда маҳаллий, юқори самарадор сорбцион материаллардан фойдаланиш имконини берган.