OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турабаев Акмал Нормуминовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 fev 2019

Турабаев Акмал Нормуминовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турабаев Акмал Нормуминовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида биологик ресурсларни асраш, самарали фойдаланиш ва бошқаришни ташкил этишнинг экологик асослари»,11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология  фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/B22.

Илмий маслаҳатчи: Хўжамшукуров Нортожи Абдихоликович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Бўриев Сулаймон, биология фанлари доктори, профессор; Уразбаев Исматулла Умматович, биология фанлари доктори, доцент; Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида биологик (генетик, педосфера) ресурсларнинг бугунги ҳолати ва унга таъсир кўрсатувчи экологик омилларни баҳолаш, уларнинг хилма-хиллигини асраш, самарали фойдаланиш ва бошқаришнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Қашқадарё вилояти мисолида биологик ресурсларнинг табиий ҳолатига экологик омиллар таъсири аниқланган ҳамда токсик ва нотоксик чиқиндилар алоҳида ҳисобга олинмаганлиги асосланган;

Қашқадарё вилояти ҳудудларида салбий ҳамда хавфли жараёнлар пайдо бўлишининг табиий омиллари ҳамда техноген аралашувлар даражаси ўртасидаги нисбат асосланган;

Қашқадарё вилоятида ер усти ва ер ости сувлари (Деҳқонобод, Китоб, Миришкор, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз ш.), ҳамда атмосфера ҳавоси (Қарши шаҳри ва Муборак тумани) ифлосланишининг юқори даражаси, суғориладиган ерларнинг тез суръатларда шўрланиши (Қарши ва Косон туманлари) ҳамда истеъмол суви сифатининг стандарт талабларидан пастлиги (Касби тумани) аниқланган;

Қашқадарё вилояти экоҳудудларини районлаштириш ва янги экотизимларни белгилаш нуқтаи назаридан тўртта минтақага ажратилган, биохилма-хиллик ресурсларидан фойдаланиш мониторингини самарали тизими асосланган;

турли хил иқлим шароитларида жойлашган Чотқол, Нурота ва Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида педосфера хилма-хиллигининг шаклланишига ўсимликлар қопламининг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Глобаллашув шароитида биологик ресурсларни асраш, самарали фойдаланиш ва бошқаришни ташкил этишнинг экологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тупроқ қатлами унумдорлигини ошириш, унинг биологик хилма-хиллигини муҳофаза қилиш» бўйича тавсиянома Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 02/020-165-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсия фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва биологик хилма-хилликни сақлаш имконини берган;

«Ўзбекистонда биологик (генетик) ресурслар коллекциясини ўрганиш, сақлаш ва самарали фойдаланиш тўғрисида»ги йўриқнома Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 ноябрдаги 01/12-02-8-1744/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу йўриқнома генетик ресурслар коллекцияларини сақлаш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш имконини берган;

Қашқадарё вилояти мисолида ҳудудий экологик назоратнинг асосий йўналишлари ва биологик ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш бўйича мақсадли дастур Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 ноябрдаги 01/12-02-8-1744/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур вилоятда ҳудудий экологик назоратнинг асосий йуналишларини белгилаш, педосферанинг хилма-хиллиги ва ундан қишлоқ ҳўжалигида самарали фойдаланиш ва маҳсулдорлигини ошириш имкониятини берган;

Қашқадарё вилояти шароитида биологик ресурсларни мониторинг қилиш ва биохилма-хиллик ресурсларидан фойдаланишнинг самарали тизими Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 28 ноябрь 01/12-02-8-1744/1-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда биологик ресурсларни мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича амалдаги тизимни такомиллаштириш имконини берган.