OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳамидов Файзулло Рамазоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 fev 2019

Ҳамидов Файзулло Рамазоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳамидов Файзулло Рамазоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалиги ер турлари таркибини оптималлаштириш (Бухоро вилояти материаллари мисолида)», 06.01.10–Ер тузилиши, кадастр ва ер мониторинги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T839.

Илмий раҳбар: Авезбаев Саъдулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Суюнов Абдусоли Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Тўлқин Мансурович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик ер турлари таркибини оптималлаштириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик ер турлари таркибини оптималлаштириш усуллари массивнинг табиий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик шароитларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

ишлаб чиқариш бўлинмаси ер майдонини, озуқа етиштириш ва фойдаланишни, йил даврлари бўйича меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш ва уларни тақсимлаш ҳамда товар маҳсулотларини етиштиришни  ҳисоблаш усуллари таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

етиштирилган маҳсулотни қайта ишловчилар билан биргаликда фаолиятини таъминловчи агрокластерларни ташкил этиш усуллари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ягона технологик занжирда бўлган инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;

 ер тузиш  ишларини тартибга солиш дастури  суғориладиган тупроқларнинг бонитировкалаш натижаларини электрон тарзда тез ва сифатли бажарилишини ҳамда “онлайн” тарзда марказлашган бошқарувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик ер турлари таркибини оптималлаштириш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик ер турлари таркибини оптималлаштиришнинг такомиллаштирилган усуллари ва суғориладиган тупроқларни бонитировкалаш натижаларини электрон тарзда тез ва сифатли бажарилишини ҳамда “онлайн” тарзда марказлашган бошқарувини таъминлаш дастури «Давергеодезкадастр» тасарруфига кирувчи “Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаштириш институтида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 02-05-742-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган тупроқларнинг бонитировкалаш ишларини “онлайн” тарзда марказлашган бошқариш имконияти яратилган;

ердан фойдаланиши самарадорлигини оширишда кластерларни қўллаш иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида етиштирилган маҳсулотни қайта ишловчилар билан биргаликдаги фаолиятини таъминловчи агрокластерларни ташкил этиш усуллари «Давергеодезкадастр» тасарруфига кирувчи “Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаштириш институти Бухоро филиали ер тузиш лойиҳаларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 02-05-742-сон маълумотномаси). Натижада ягона технологик занжирда бўлган таълим, илмий, инжинеринг, консалтинг, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш – иновацион ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш имконияти яратилган;

фермер хўжаликларининг ер майдонлари ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш, уларни тақсимлаш ҳамда товар маҳсулотларини етиштиришни инобатга олувчи иқтисодий математик модели Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфига кирувчи Жондор туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 02-05-742-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ унумдорлиги паст ва шўрланган ҳудудларида ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлаш имконияти яратилган.