OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Янгибаев Айбек Кыдырбаевичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 fev 2019

Янгибаев Айбек Кыдырбаевичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Янгибаев Айбек Кыдырбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда ва уларнинг фаолиятида иштирок этиши», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Yu39.

Илмий раҳбар: Тультеев Ильяс Тавасович, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович юридик фанлар доктори, доцент; Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда ва уларнинг фаолиятида сиёсий партиялар иштирокини ҳуқуқий тартибга солиш механизмини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

депутатнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, ўз электорати ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юбориш зарурати асосланган;

сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағларининг Давлат бюджетига қайтарилмаслиги ва ушбу маблағлардан келгусида сиёсий партия уставида кўрсатилган фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланиш эҳтиёжи очиб берилган;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракциялари томонидан парламент назоратини янада самарали амалга оширилишига эришиш мақсадида парламент текшируви институтини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;

депутатнинг уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган – сиёсий партия олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда сиёсий партияга уни чақириб олиш таклифини киритиш ҳуқуқини бериш ва ушбу таклифнинг тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органида чақириб олиш масаласини кўриш учун асос сифатида белгилаш зарурати асослантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда ва уларнинг фаолиятида иштирок этиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда ва улар фаолиятида иштироки тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»гиЎРҚ-396-сонли Қонунининг 27-моддаси билан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 321-моддаси «Депутат сўрови»ни ва  30-моддаси билан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси «Депутат ва сенатор сўрови»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 17 январдаги 06/1-05/1956 вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар фракция аъзоларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига тегишли равишда ўз электорати ва ҳудудларнинг манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юбориш имкониятини берган;

сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағларининг Давлат бюджетига қайтарилмаслиги ва ушбу маблағлардан келгусида сиёсий партия уставида кўрсатилган фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»гиЎРҚ-396-сонли Қонунининг 29-моддаси билан киритилган «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси «Давлат томонидан молиялаштириш манбаи ва уни ажратиш тартиби» 3-қисмига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 17 январдаги 06/1-05/1956 вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф сиёсий партиялар фаолиятининг молиявий асосларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;

парламент текширувини жорий қилишга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»гиЎРҚ-403-сонли Қонунининг 5-моддасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 24 февралдаги 06/1-05/200 вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф сиёсий партиялар фракциялари томонидан парламент текширувини ўтказиш имконини берган;

сиёсий партияларга ўзлари номзодини кўрсатган депутатни чақириб олиш ҳуқуқини бериш таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»гиЎРҚ-476-сонли Қонунининг 49-моддаси билан «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 06/1-05/1891-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф депутатларнинг уларни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиялар олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилган.