OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жамолова Дилноза Муйидиновнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2019

Жамолова Дилноза Муйидиновнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жамолова Дилноза Муйидиновнанинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигида жадидлар ва қадимчилар фаолияти (XIX аср охири – XX аср бошлари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.3.PhD/Tar174.

Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX аср охири – ХХ аср бошларидаБухоро амирлигидаги жадидлар ва қадимчилар фаолиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Абу Наср Курсавий, Шаҳобиддин Маржоний ва Аҳмад Донишнинг ислом дини, мадраса таълими, давлат бошқаруви тартибини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги фикрларининг жадидчилик ҳаракати шаклланиб боришига ижобий таъсир кўрсатгани очиб берилган;

Бухоро амири Абдулаҳадхон томонидан мамлакатда почта, телеграф, банклар, дорихоналар, шифохоналар ва ногиронлар уйи ташкил этилганлиги, шунингдек, Амир Олимхон томонидан чиқарилган “Жуда исрофли тўйларни тугатиш ҳақида” ва “Таълим тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида”ги фармонларнинг оддий халқ манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилганлиги исботланган;

Бухоро жадидлари асос солган “Тарбияи атфол” (“Болалар тарбияси”) ва “Бухоро таъмими маориф жамияти” (“Бухоро умумий маориф жамияти”) каби хайрия ташкилотларининг кўмаги билан хорижда таҳсил олиб қайтган ёшларнинг мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссаси кўрсатиб берилган;

Бухорода жадидлар томонидан очилган мактабларда янги ўқув дастурларининг жорий қилиниши, замонавий дарсликлардан фойдаланиш ва дунёвий фанлар ўқитилиши боланинг ақлий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатгани очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бухоро амирлигида жадидлар ва қадимчилар фаолиятиюзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Ёш бухороликлар ҳаракати масаласига доир маълумотлардан икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). 2-жилд.” номли инновацион тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 24 октябрдаги 3/1255-2810-сон маълумотнома). Ушбу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланиши Ўзбекистоннинг совет даври тарихидаги айрим муҳим назарий муаммоларнинг ечими сифатида хизмат қилган;

Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг фаолиятига оид материаллардан “VII–XIX аср биринчи ярми ўзбек давлатчилиги тизимида даргоҳ ва девонлар фаолияти тарихидан” мавзуидаги амалий тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 24 октябрдаги 3/1255-2810-сон маълумотнома). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Амир Абдулаҳадхоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳада амалга оширган ислоҳотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган; 

Бухоро девонбегиси (молия вазири), уламо Мирзо Салимбекнинг давлат бошқаруви тартибларини ислоҳ қилишга оид қарашлари тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” номли амалий тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 24 октябрдаги 3/1255-2810-сон маълумотнома). Натижаларнинг жорий қилиниши уламоларнинг давлат ва жамиятни тараққий эттириш борасидаги қарашларини Мирзо Салимбек мисолида ўрганиш имконини берган.