OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Райимбердиев Холйигит Абдурахмановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2019

Райимбердиев Холйигит Абдурахмановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Райимбердиев Холйигит Абдурахмановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Типик бўз тупроқлар шароитида нитро-кальций-фосфат ўғитини (НКФУ) ғўзада қўллаш муддатларининг самарадорлиги», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx226.

Илмий раҳбар: Ниязалиев Бегали Ирисолиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Хошимов Фарҳод Хакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Каримбердиева Амина Азимовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида Қизилқум фосфоритлари асосида тайёрланган янги турдаги нитро-кальций-фосфат ўғитини ғўзада қўллаш муддатларининг самарадорлигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида аммофос ва (НКФУ) нитро-кальций-фосфат ўғити фосфорининг вақт давомида  тупроққа сингиш даражаси аниқланган;

нитро-кальций-фосфат (НКФУ) ўғитининг қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда азот ва калий фонида ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, пахта ҳосили ва сифатига таъсири аниқланган;

НКФУ ўғитининг қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда ғўза аъзоларида умумий азот, фосфор ва калийни миқдорлари, NPKни ўзлаштириш, 1 тонна ҳосил учун сарфлаши ва фосфорни фойдаланиш коэффициенти аниқланган;

нитро-кальций-фосфат (НКФУ) ўғитини ғўзада қўллашнинг мақбул муддатлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

НКФУ ўғитини типик бўз тупроқлар шароитида ғўзада қўллашнинг мақбул муддатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

пахтачилик фермер хўжаликлари учун “Пахтачиликда нитрокальций-фосфат-НКФУ (Нитрофос) ўғитини қўллаши бўйича тавсиянома”си ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 02/023-025-сон  маълумотномаси). Ушбу тавсиялар асосида тупроқдаги фосфорнинг   умумий ва ҳаракатчан миқдорини ошишига ва ўсимликларнинг ўғитлардан фойдаланиш коэффициенти (14,2%) яхшиланишига эришилган;

НКФУ ўғити билан ғўзани озиқлантиришда азот ва калий ўғитлари билан  бирга қўллашга қаратилган агротехнологик тадбирлар Сирдарё вилоятининг суғориладиган ўтлоқи, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи- бўз тупроқлар шароитида  26313 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 02/023-025-сонли маълумотномаси). Натижада тупроқда мақбул фосфат режими шаклланиб, ҳаракатчан фосфорнинг дастлабки миқдорининг 1,0–1,2 мг/кг (Р2О5)га ошиши таъминланган ҳамда азот ва калий ўғитларини ҳам ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши, ғўзани экстремал шароитга ва касалликларга бардошлилиги ортиши имкони яратилган;

НКФУ ўғитини мақбул муддатда қўллаш асосида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олиш бўйича ишлаб чиқилган агротехнология 2008–2013 йилларда  Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Ховос, Сирдарё туманларида 26313 гектар  майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 02/023-025-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида НКФУ ўғитини ғўзада мақбул муддатларда қўллаш орқали кўсакларнинг очилиши 4–5 кунга тезлашган ва гектаридан  3–5 центнер қўшимча пахта ҳосили олиниб,  шартли соф фойда гектаридан 692000–796000 сўмни ташкил этган.