OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джўраев Муқимжон Яқубжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 fev 2019

Джўраев Муқимжон Яқубжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джўраев Муқимжон Яқубжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригация эрозиясига чалинган ерларда кузги буғдойдан сўнг такрорий экинлар етиштиришнинг агротехнологияларини такомиллаштириш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Qx256.

Илмий раҳбар: Хошимов Иброхим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Намозов Фазлиддин Баҳромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига учраган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан кейин такрорий экинларнинг суғориш усуллари ва минерал ўғитлар меъёрларини белгилаш ҳамда тупроқнинг унумдор қатламидаги заррачаларининг ювилишига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ирригация эрозиясига чалинган тупроқларда кузги буғдойдан сўнг такрорий (соя, мош ва рапс) экинларни экиш, уларни суғориш усуллари ва озиқа тартибининг тупроқ унумдорлиги ҳамда экинларни ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;

ирригация эрозиясига чалинган тупроқларда такрорий экинларни суғоришнинг анъанавий усулига нисбатан ресурстежамкор суғориш усули, яъни суғоришнинг зиг-заг усули орқали сувдан ҳамда минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлиги ортиши натижасида эрозия жараёнига таъсири аниқланган;

ирригация эрозиясига чалинган тупроқларда такрорий экинларни зиг-заг усулида суғориш орқали тупроқ унумдорлигининг сақланиши ҳамда сув сарфининг камайиши аниқланган;

суғориш усуллари ва озиқлантириш меъёрларининг такрорий экинларни ўсиш ва ривожланишига ҳамда ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида ирригация эрозиясига қарши суғориш усуллари ҳамда озиқлантириш меъёрларини қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун «Ирригация эрозиясига учраган тупроқлар унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш» бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 02/021–237-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган ерларида кузги буғдойдан кейин такрорий экинларни парваришлаш ҳамда суғориш усулларининг зиг-заг усулида фойдаланишда қўлланма сифатида хизмат қилган;

ирригация эрозиясига учраган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнг такрорий экинлар етиштиришнинг агротадбирлари Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги “Марҳаматлик отахон”, “Мингтепа баракаси”, “Юрт чиройи”, “Абдулаев биродор ерлари” фермер хўжаликларида жами 70,8 гектар майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 02/021–237-сон маълумотномаси). Ирригация эрозияси ҳимоя қилиниши натижасида ҳосилдорлиги 3-5 центнерга ортган;

ирригация эрозиясига учраган тупроқлари шароитида кузги буғдойдан кейин такрорий экинлар етиштириш бўйича ишлаб чиқилган агротехник тадбирлар Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мирфозил Қоробоев”, “Анваржон ер саҳовати”, “Султонобод бахт диёри”, “Қақир ерлари”, “Исақова Одинахон файзи” фермер хўжаликларида жами 113,6 гектар майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 02/021–237-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ирригация эрозиясига учраган тупроқларда суғориш сувидан самарали фойдаланиш учун зиг-заг усулда суғорилганда оддий усулга нисбатан сувдан фойдаланиш 12–15 фоизга ортган, тупроқнинг ювилиши 24–26 фоизга камайганлиги ҳамда гектаридан 4–5 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилган.