OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳошимхонов Мўминнинг фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2019

Ҳошимхонов Мўминнинг фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳошимхонов Мўминнинг

фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бобораҳим Машраб ва XVII-XVIII асрларда ижтимоий-ахлоқий фикр ривожи», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам:B2017.1. DSc /Fal12.

Илмий маслаҳатчи: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Нуритдинов Маҳмудхўжа, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчехра, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бобораҳим Машраб ва XVII-XVIII асрлардаги ижтимоий-ахлоқий фикр ривожини фалсафий тадқиқ этиш асосида Машрабнинг умуминсоний ва инсонпарварлик ғоялари моҳиятини очиб бериш ҳамда унинг жаҳон фалсафий тафаккури ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий меросининг XVII–XVIII асрлар ижтимоий-ахлоқий фикрлар ривожидаги конструктив-етакчилик ўрни фалсафа тарихи нуқтаи назаридан кўрсатиб берилган;

Бобораҳим Машраб маънавий меросида ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, дидактик-таълимий ва маърифий қарашларнинг илдизлари, шахс ва жамият, адолат ва тенглик контекстида фалсафий моҳияти очиб берилган;

Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий, диний, тасаввуфий, илмий, дидактик, таълимий ва маърифий қарашлари фалсафий тизимлаштириш асосида назарий таҳлил қилинган ва уларнинг замонавий ахлоқий тарбиядаги ўрни асосланган;

Машрабнинг ҳаёти ва ижодий мероси XVII–XVIII асрларда ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи, маданият, илм-фан ва ижтимоий-маънавий фикрлари ривожининг муҳим хусусият ва қонуниятларини ўрганишдаги аҳамияти кўрсатиб берилган;

ислом дини ва тасаввуф таълимотининг Машраб ижодига таъсири замиридаги ахлоқий ғояларининг миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимидаги ўрни назарий жиҳатдан асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бобораҳим Машрабнинг ижтимоий-фалсафий, тасаввуфий ва ахлоқий қарашлари масалалари, унинг баркамол инсон камолотига ижобий таъсирининг намоён бўлиши, уларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:

Машраб ва XVII–XVIII асрларда ижтимоий-ахлоқий фикр ривожида ижтимоий-фалсафий қарашларининг илдизлари, мутафаккирларнинг шахс ва жамият ҳақидаги қарашлари, Машраб ижодига мутасаввифлар таъсири, унинг ғазалиётидаги тасаввуфий ғоялар талқини, Машрабнинг исломга бўлган муносабати, мутафаккир қарашларида ижтимоий ахлоқ масалаларига оид таклифлардан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва бошқа олий таълим муассасалари ўқув жараёнида  фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 20 декабрдаги  2551-сон маълумотномаси). Натижада Бобораҳим Машраб ижоди бўйича талабаларда зарур билим, малака ва кўникмаларни, фалсафа тарихи юзасидан мутахассислик хусусиятларини шакллантириш ҳамда диний-маънавий таълим мазмунини такомиллаштириш имконини берган;

Бобораҳим Машраб маънавий меросида ижтимоий-фалсафий, илмий-маданий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, дидактик-таълимий ва маърифий қарашларнинг илдизлари, шахс ва жамият, адолат ва тенглик каби илмий хулосаларидан А-1-149 рақамли “Ўзбекистон фалсафаси тарихи (уч томлик, ўзбек тилида) асарининг II томини тайёрлаш ва нашрдан чиқариш” мавзусидаги илмий-тадқиқот грантида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 89-03-4056-сон маълумотномаси). XVII-XVIII асрларда Мовароуннаҳрдаги фалсафий-тасаввуфий таълимотлар, ғоявий манбалар, уларнинг муҳим хусусиятлари тадқиқ этилган бўлиб, ушбу лойиҳадан олинган илмий натижалар фалсафа тарихи дарсларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий, диний, тасаввуфий, илмий, дидактик, таълимий ва маърифий қарашларини фалсафий-тизимлаштириш асосида назарий таҳлил қилинган ва  уларнинг замонавий аҳлоқий тарбиядаги ўрни бўйича олинган хулосалардан ФА-ФI-Г039 рақамли  “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” (2012–2016) мавзусидаги илмий лойиҳани  бажариш доирасида  мазкур тадқиқотдаги Машраб, Насимий, Мансур Ҳаллож ҳақидаги ҳамда қатор тасаввуфий тимсол-тушунчаларига оид мақолаларни ёзишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 89-03-4056-сон маълумотномаси). Натижада бу китоб навоийшунос олимлар учун қимматли манба бўлиб хизмат қилган;

Машрабнинг ҳаёти ва ижодий мероси XVII–XVIII асрларда ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи, маданият, илм-фан ва  ижтимоий-маънавий фикрлари ривожининг муҳим хусусият ва қонуниятларини ўрганишдаги аҳамиятига оид таклифлардан ГЗ-2017092980 рақамли “Ўзбекистон жадал ривожланиш шароитида ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантириш” мавзусидаги илмий тадқиқот грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 89-03-4056-сон маълумотномаси). Мазкур грантнинг муваффақиятли бажарилиши натижасида Тошкент ДИУда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 

Бобораҳим Машраб дунёқарашининг ўзига хослиги ва ёшлар таълим-тарбиясига оид бунёдкор  ғояларидан глобал таҳликали замонда зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш, ёшлар орасида маънавий мерос, миллий ғоя, маънавий тараққиёт ва аждодларимизни маънавий мероси тарғиботига қаратилган таклиф ва тавсиялардан 2017–2018 йиллардаги иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 23 ноябрдаги  02/002-1234-18-сон маълумотномаси). Натижада буюк алломаларимиз машҳур асарларининг қисқача шарҳи ва мазмунини очиб берувчи мобиль илова яратиш ва уни ишга тушириш имконини берган;

Бобораҳим Машраб ижодининг ўзига хос хусусиятлари, фалсафа, ижтимоий ва ахлоқий қарашларни янгича назарий-услубий ёндашувларидан Ёшлар иттифоқи тизимида эълон қилинган “2018 йил – Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этиш йили” доирасида ёшлар билан тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида махсус йил дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 19 ноябрдаги  04-13/5991-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотдан ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, мунозара маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган ўқув-семинар, тарғибот тадбирларида  фойдаланилган бўлиб, у ёшларнинг мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий жараёнларини англаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти, айниқса, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини оширишга ижобий таъсир қилган;

ислом дини ва тасаввуф таълимотининг Машраб ижодига таъсири ва унинг шахсиятини белгиловчи омиллар, унинг қиёфасини акс эттирувчи қисса ва тазкиралардаги афсона ва ривоятлар замиридаги ғояларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимидаги ўрни кўрсатиб кўрсатиб берувчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгарагида фойдаланилган  (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 19 ноябрдаги  01-03-13/1597-сон маълумотномаси). Натижада Бобораҳим Машраб ижодининг ўзига хос хусусиятлари, фалсафий, ижтимоий ва ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил этишга хизмат қилган.