OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бердиназаров Зафар Улашовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 fev 2019

Бердиназаров Зафар Улашовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бердиназаров Зафар Улашовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсати методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.02–Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.DSc.Iqt9.

Илмий маслаҳатчи: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сирожиддинов Нишонбой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: валюта сиёсати методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

валюта сиёсати, валюта курси канали ҳамда пул-кредит режими трансмиссия механизмларини эркин валюта курси шароитига ўтказиш асосида методологик ёндашувлар такомиллаштирилган;

валюта курсини шакллантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ташқи савдо балансининг реал эффектив айирбошлаш курсига нисбатан эластиклик кўрсаткичларидан фойдаланиш методологияси ишлаб чиқилган;

ARCH оиласи модели орқали валюта курси тебранишини 2019-2021 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

пул-кредит ва валюта сиёсатининг молия ва фонд бозори фаолиятига, тижорат банклари ликвидлигига ҳамда иқтисодиёт реал секторига таъсири самарадорлигини янада ошириш мақсадида Марказий банкнинг фоиз сиёсати инструментлари турини, хусусан, дисконт, ҳисоб, самарали фонд бозори, овернайт, репо каби ставкаларини жорий қилиш йўллари асосланган;

инфляцион таргетлаш режимига ўтиш учун зарурий шарт-шароитларни, хусусан, регуляторнинг институционал мустақиллигини, иқтисодий, молиявий ва техник инфратузилмалар яратишга тизимли ёндашув ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсати методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

валюта сиёсатини халқаро стандартлар даражасида такомиллаштиришнинг янги концептуал асосларини ишлаб чиқиш; валюта курсини шакллантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ташқи савдо балансининг реал эффектив айирбошлаш курсига нисбатан эластиклик кўрсаткичларидан фойдаланиш; пул-кредит ва валюта сиёсатининг молия бозорига таъсири самарадорлигини янада ошириш мақсадида банк тизими амалиётига ҳисоб ставкаси, самарали фонд бозори операциялари ставкаси, репо ва бошқа фоиз ставкаларини жорий қилиш ҳамда валюта сиёсатидаги қонунчилик муносабатларини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Марказий банкнинг валюта сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 29 майдаги 11-03/167-сон,  2018 йил 10 августдаги 11-09/231-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар валюта сиёсатини либераллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, валюта курсини эркинлаштириш, валюта операцияларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини берган.

жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш механизмларини такомиллаштириш, жисмоний шахсларнинг Visa Card, Master Card, Union Pay ва бошқа номдаги чет эл валютаси пластик карталаридаги маблағларини мамлакат ички пул айланмасига фаол жалб қилиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу турдаги карталар маблағларини онлайн конвертация қилиш орқали республикамиздаги мавжуд йирик савдо ва хизмат кўрсатиш марказларида («Korzinka», «Makro», «Poytaxt» ва ҳ.к.) харидларни амалга ошириш шарт-шароитларини яратиш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган («Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 30 июлдаги 04-27-666/6326-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши тижорат банкларига валюта операцияларига самарали хизмат кўрсатиш ва уларнинг сифатини ошириш имкониятини яратган;

чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш тизимида қулай тўлов хизматларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, жумладан, нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини мақбуллаштириш, улар ўртасидаги тафовутларга барҳам бериш, пластик карталар муомаласи билан боғлиқ ҳисоб-китоблар механизмида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш; банк хизматлари оммабоплиги ва шаффофлигини янада ошириш ва ривожлантириш, шу жумладан, истеъмолчиларга кўрсатиладиган банк хизматларининг холислиги, турфалиги, қулай ва тезкорлиги, камхаржлиги ҳамда хатарга тортилиш даражасининг пастлигини рағбатлантирувчи механизмларни такомиллаштириш таклифи «Hamkorbank» чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган («Hamkorbank» чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 1 августдаги 931/15-0202-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши муомаладаги нақд пул муаммосининг бартараф этилишига, нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги тафовутларнинг барҳам топишига хизмат қилиб, бунинг натижасида нақд пул муомаласи билан боғлиқ операциялар ҳажми икки баробардан зиёд миқдорга ошган;

халқаро ҳисоб-китоблар тизимида рискларни камайтириш ва самарали рақобатлашиш мақсадида тижорат банклари операцияларининг барча йўналишларида халқаро ҳисоб-китоблар платформасига турдош ҳисобланган миллий тўлов тизими платформасини жорий қилиш таклифи «Kapitalbank» акциядорлик тижорат банки фаолиятида («Kapitalbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 8 августдаги 12/00677-П-сон маълумотномаси) ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун чет эл валютасидаги сингари корпоратив халқаро пластик тўлов карталари ўрнини боса оладиган рақобатбардош миллий валютадаги халқаро тўлов карталарини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи «Turonbank» акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган («Turonbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 9 августдаги 11/04-410-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар тижорат банкларининг халқаро тўлов тизимларидаги рискларини камайтириш, уларга боғлиқлик даражасини оптималлаштириш, рақобатбардошлигини ошириш ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши инобатга олинган.