OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мавлянов Сарвар Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Мавлянов Сарвар Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мавлянов Сарвар Искандаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фармакотерапия психологияси муаммолари ва уларнинг ечими (тиббий-санитария хизматининг бирламчи бўғини мисолида)», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib196.

Илмий раҳбар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фозилов Абдуқаҳҳор Воҳидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўтказилаётган даво жараёнига тарафдорлик - комплаентлик даражасини бемор ёши ва жинси, касаллик турига боғлиқлиги, ҳамда унга таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фармакотерапияга тарафдорлик-комплаентлик даражаси ички касалликларда бемор ёши ва жинсига, касаллик турига боғлиқлиги аниқланиб, унинг паст даражада эканлиги даво жараёни самарадорлигига таъсир этиши очиб берилган;

ички касалликлар фармакотерапиясига тарафдорлик даражасига таъсир этувчи омиллар ичида бемор билан боғлиқ, врач билан боғлиқ ва дори воситалари билан боғлиқ бўлган омиллар устувор ўрин эгаллаши аниқланган;

юрак-қон томир, таянч ҳаракат ва асаб тизими касалликларида фармакотерапияга тарафдорлик даражасига таъсир этувчи омиллар ичида бемор билан боғлиқ омиллар, респиратор тизим касалликларида - врач билан боғлиқ омиллар ва эндокрин тизими касалликларида дори билан боғлиқ омиллар устувор эканлиги аниқланган;

турли ички касалликларда фармакотерапияга тарафдорлик даржасига таъсир этувчи омиллар илк бор бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган турларга ажратилган ва бошқарилувчи омилларга таъсир этиш орқали даво жараёнига тарафдорлик даражасини ошириш имконияти очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фармакотерапия психологияси муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

беморларни ўтказиладиган фармакотерапияга тарафдорлигини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда «Ўтказилаётган терапияга тарафдорликни ўрганиш ва баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 8н-р/218-сон маълумотномаси). Беморларнинг ўтказилаётган даво жараёнига тарафдорлиги даражасига таъсир қилувчи “бошқариладиган” омилларни аниқлаш асосида ишлаб чиқилган тавсиялар беморларни шифокор тавсияларига тарафдорлик даражасини оширишга хизмат қилган;

тарафдорлик даражасига таъсир қилувчи омиллар бўйича олинган илмий натижалар оғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахридаги 57-оилавий поликлиникаси ва “Назарбек” қишлоқ врачлик пункти клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 августдаги 8н-д/177-сон маълумотномаси). Натижада ўртача даво жараёнига тарафдорлиги йўқ беморлар улушини учдан икки қисмига ва қониқарсиз тарафдорлик даражасига эга беморлар улушини учдан бир қисмига камайиш имконини яратган.