OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлдашева Дилдора Даликузиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Юлдашева Дилдора Даликузиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлдашева Дилдора Даликузиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий тиреотоксикозда қон хусусияти ҳамда жигар ва буйрак микроциркуляцияси», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Тib744.

Илмий раҳбар: Ирискулов Бахтиёр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Носир Мухамеджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий тиреотоксикоз шароитида қон реологик хусусиятлари, жигар ва буйракдаги микроциркулятор ўзан ҳолати ўзгаришларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тажрибавий тиреотоксикозда эритроцитларнинг электрофоретик потенциали ва эритроцитлар “ζ”-потенциали тиреотоксикоз муддати ортишига боғлиқ равишда пасайиб бориши асосланган;

қон реологик кўрсаткичларининг яққол намоён бўлган ўзгаришлари қон оқимига паст босим таъсир этувчи ҳудудларда кузатилган, алмашинув ва олиб кетувчи томирлар даражасида қон оқиш тезлигининг кескин пасайиши ва динамик қовушқоқлигининг сезиларли ортиши аниқланган;

жигар ва буйрак маҳаллий қон айланиш тизимларидаги ўзгаришлар периферик қондаги тироксин концентрацияси ортишига мос равишда ривожланиши исботланган;

маҳаллий қон айланиш тизимидаги ўзгаришлар ҳудудий хослиги гидродинамик босим паст бўлган жигар паренхимасида кескин намоён бўлиши, тиреотоксикоз ривожланиш муддати ортиб борган сари чуқурлашиши, тажрибанинг сўнгги муддатларида қайта тикланмас структуравий бузилишларга олиб келиши билан исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тажрибавий тиреотоксикозда қон хусусияти ҳамда жигар ва буйраклар микроциркуляцияси бўйича олинган натижалар асосида:

«Юқори концентрацияли тироксиннинг микроциркуляция тизимига таъсири» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 октябрдаги 8н-д/202-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма юқори концентрациядаги тироксин таъсирида юзага келувчи микроциркуляциянинг ўзгариши, паренхиматоз аъзолар фаолиятининг бузилиши ва қоннинг реологик кўрсаткичлари ўзгаришининг олдини олишга қаратилган  чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини яратган;

тажрибавий тиреотоксикозда қон хусусияти ҳамда жигар ва буйраклар микроциркуляциясига таъсири бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг илмий-амалий маркази, Тошкент фармацевтика институти қошидаги координацион бирикмалар синтези ва фармакологик-токсикологик тадқиқотлар лабораторияси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 8н-з/5-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жигар ва буйракларда микроциркуляция ва қоннинг реологик хусусиятлари бузилиши, тиреотоксикозда  паренхиматоз органларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.