OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Камилова Ирода Абдурасуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Камилова Ирода Абдурасуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Камилова Ирода Абдурасуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажриба ва клиник шароитда носпецифик цервицит билан хасталанган беморларни комплекс даволаш», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология ва 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib611.

Илмий раҳбарлар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Саидов Алъонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори; Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба ва клиник шароитда номахсус цервицит билан хасталанган беморларни комплекс даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бачадоннинг цервикал интраэпителиал шикастланишида тажриба моделида маҳаллий дори воситаси билан даволаганда ҳужайра ва тўқималарнинг регенерация муддатларининг қисқариши исботланган;

тажриба моделида яллиғланиш ўчоғини грануляцион тўқима билан чегараланиши, макрофагал реакция ва вагинал ажратма таркиби ҳамда қондаги про-антиоксидант тизими меъёрлаштирилган;

тажрибада бачадонни цервикал интраэпителиал шикастланишлар моделини даволашда маҳаллий дори воситасини каламушлар қонидаги цитокин профилининг ижобий динамикаси исботланган;

номахсус цервицитни комплекс даволашда беморлар қонида яллиғланишга қарши цитокинларнинг баланси маҳаллий цервикал ажратма ҳамда эркин радикалларнинг меъёрлашиш жараёнлари, эндоген заҳарланиш интенсивлигининг ишончли пасайиши исботланган;

цервицитли беморларни маҳаллий дори воситаси ва пробиотигининг комплекс кўп омилли ва патогенетик асосланган таъсирини таъминлашда самарали даволаш тизими яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тажриба ва клиник шароитда носпецефик цервицит билан хасталанган беморларни комплекс даволаш сифатини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Номахсус генезли бачадон бўйни яллиғланиш патологиясини даволаш учун гинекологик амалиётда Баксергель нанокумуш асосидаги дори препаратларини қўллаш» усулубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 8н-д/252-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма номахсус генезли бачадон бўйни яллиғланиш патологиясини даволаш учун гинекологик амалиётда Баксергель нанокумуш асосидаги дори препаратларини қўллаш самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш имконини берган;

«Бачадон бўйни номахсус генезли яллиғланиш касалликларида ўтказиладиган даволашга комплекс ёндашув» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 8н-д/252-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бачадон бўйни номахсус генезли яллиғланиш касалликларини даволашга комплекс ёндашув кўрсатмалари ва касалликнинг олдини олиш механизмларини самарали татбиқ қилишга хизмат қилган;

тажриба ва клиник шароитда носпецифиик цервицит билан хасталанган беморларни комплекс даволаш сифатини яхшилашнинг самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияси, Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий маркази ва Тошкент шаҳар 6-сон туғруқ комплекси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-з/242-сон маълумотномаси). Олинган натижаларининг амалиётга жорий қилиниши беморларнинг жинсий ҳаёт сифатини яхшиланишига, рецидивлар сонини кескин камайиши, даволаш муддатини қисқариши ва ремиссиялар давомийлигини 24,6%га узайишига олиб келиши ва даволаниш сарф-ҳаражатларини камайтиришга имкон берган.