OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хужаматов Халимжон Эргашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Хужаматов Халимжон Эргашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хужаматов Халимжон Эргашевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телекоммуникация тизимлари гибрид энергия таъминот манбаларини адаптив бошқарув моделлари ва воситалари», 05.04.01–Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T919.

Илмий раҳбар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар: Абдуқаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Исаев Рихси Исаходжаевич, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация тизимларининг гибрид энергия таъминоти манбалари адаптив бошқариш моделларини ишлаб чиқиш ва бошқарув алгоритмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

адаптив бошқарув сигналларини қабул қилиш ва шакллантириш датчигининг структураси, модели ва тадқиқот алгоритми ишлаб чиқилган;

телекоммуникация тизимларининг гибрид энергия таъминот манбаларини адаптив бошқарув жараёнининг имитацион модели ишлаб чиқилган;

истеъмолчи юкламаси токига боғлиқ ҳолда гибрид энергия таъминоти манбаларининг адаптив бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;

IoT технологияси асосида телекоммуникация тизимларининг гибрид энергия таъминоти манбаларининг адаптив бошқарувини масофавий мониторинг модули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Телекоммуникация тизимларининг гибрид энергия таъминоти манбаларини адаптив бошқарув моделлари ва воситалари бўйича олинган натижалари асосида:

адаптив бошқарув сигналларини қабул қилиш ва шакллантириш датчигининг структураси, модели ва тадқиқот алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ДУКга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9328-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида телекоммуникация тизимларидаги аккумулятор батареяларининг ишлаш муддатини узайтириш, манбаларни бошқаруви қурилмасининг ишончлилик кўрсаткичини 2­–4 фоизга ошириш имкони яратилган;

телекоммуникация тизимларининг гибрид энергия таъминот манбалари адаптив бошқарув жараёнининг имитацион модели ҳамда истеъмолчи юкламаси токига боғлиқ ҳолда гибрид энергия таъминоти манбаларини адаптив бошқариш алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан  «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиалининг Янгибозор, Сирдарё филиалининг Гулистон туман телекоммуникациялар боғламаларига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9328-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида телекоммуникация тизимларини барқарор энергия билан таъминлаш, энергия исътемоли миқдорини назорат қилиш ва бошқарувнинг аниқлик даражаси 0,5 фоиздан ошмаслик ҳамда энергия сарфини 3–4 фоизга тежаш имконияти яратилган; IoT технологияси асосида телекоммуникация тизимлари гибрид энергия таъминоти манбаларининг ишлаб чиқилган масофавий мониторинг модули Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиалининг Янгибозор, Сирдарё филиалининг Гулистон туман телекоммуникациялар боғламаларига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9328-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мониторинг қилиш тизим структураси, маълумотлар базаси ва маълумотлар форматини ишлаб чиқиш орқали энергия кўрсаткичларини олдиндан баҳолаш, энергия самарадорлигини 3–4 фоизга ошириш имконини берган.