OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алланазаров Олимжон Рахмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Алланазаров Олимжон Рахмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алланазаров Олимжон Рахмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ГАТ технологиялари асосида алоқа объектлари кадастрининг картографик-геодезик таъминотини такомиллаштириш», 11.00.06–Геодезия. Картография (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т968.

Илмий раҳбар: Мухитдинов Мухсинжон Мўминович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Авезбоев Саъдулла Авезбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Дониёр Очилович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: алоқа объектлари кадастрини картографик-геодезик таъминлаш, унинг электрон карталарини ГАТ  технологияларида тузиш, кадастр картографик тизимини ишлаб чиқиш ҳамда маълумотлар базасини яратиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алоқа объектлари тоифалари ва кўрсаткичларини гуруҳлаш усуллари ГАТ технологиялари асосида такомиллаштирилган;

алоқа объектлари кадастрини картографик-геодезик таъминлаш усуллари географик ахборот тизимларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;

алоқа объектларини планга олиш ва топографик-геодезик асосини яратиш GPS ўлчаш усулларига мувофиқ такомиллаштирилган;

алоқа объектлари рақамли карталарини яратиш усуллари кадастрни картографик таъминлаш алгоритми асосида такомиллаштирилган;

алоқа кадастри «Алоқа-ГАТ» маълумотлар базаси модели кадастр карталарини яратишни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ГАТ технологиялари асосида алоқа объектлари тоифалари ва кўрсаткичлари хусусиятларига кўра кадастр тадқиқот объекти сифатида гуруҳлаштириш тамойилларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

ГАТ технологиялари асосида такомиллаштирилган алоқа объектлари тоифалари ва кўрсаткичларини гуруҳлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфидаги Геодезия ва картография Миллий марказида алоқа объектлари давлат кадастрини олиб боришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 02/02-5199-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида алоқа объектлари давлат кадастри маълумотлар базасини гуруҳлар бўйича шакллантириш имконияти яратилган;

кадастрни картографик таъминлаш алгоритми асосида такомиллаштирилган алоқа объектлари рақамли карталарини яратиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси тасарруфидаги Геодезия ва картография Миллий марказида алоқа объектлари давлат кадастрини олиб боришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 02/02-5199-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида барча давлат кадастрларида, жумладан, алоқа объектлари кадастрида ҳам географик ахборот тизимлари ArcGIS, MapInfo, Panorama дастурларидан фойдаланиш имконияти яратилган;

кадастр карталарини яратишни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган алоқа кадастри «Алоқа-ГАТ» маълумотлар базаси модели Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси тасарруфидаги Геодезия ва картография Миллий марказида алоқа объектлари давлат кадастрини олиб боришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 02/02-5199-сон маълумотномаси). Натижада кадастр объектларининг иқтисодий ва сифат кўрсаткичларини баҳолашда рақамли карталарни яратиш имконияти яратилган.