OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Якубов Лазизхон Эргашхановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Якубов Лазизхон Эргашхановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Якубов Лазизхон Эргашхановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мис қотишмаларини суюқлантириш даврида ресурстежамкорлигини таъминлайдиган технологияни ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T730.

Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич,техника фанлари доктори, профессор; Шазимов Анартай Олжабаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мис қотишмаларини суюқлантириш даврида металлнинг куйиш миқдорининг камайишини таъминлайдиган ресурстежамкор технологияни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мис қотишмаларини суюқлантириш даврида ресурстежамкорликни таъминлайдиган юқори ҳароратли ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган;

таркибида 15–20% эркин углерод бўлган флюснинг такомиллаштирилган таркиби ишлаб чиқилган;

куйиш миқдорини 4–6%га камайишини таъминлайдиган шихтани печга юклашдан олдинги қиздириш режими ишлаб чиқилган;

шихта таркибидаги стружка миқдорини 10–15%га оширишнинг имконини берадиган суюқлантириш технологияси ишлаб чиқилган;

таркибида оксид ва газ қўшимчаларининг миқдорини 12–14%га камайишини таъминлайдиган шихтани иситиш, суюқлантириш ва қиздириш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мис қотишмаларини суюқлантириш даврида ресурстежамкорликни таъминлайдиган технологияни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

электршлак печида мис қотишмаларини суюқлантириш даврида электроддаги кучланишни поғонали ошириш технологияси «Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖга металл йўқотишларини камайтириш учун жорий қилинган («Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 20 майдаги  UА-10342-сон маълумотномаси). Натижада  мис қотишмаларини суюқлантириш жараёнида металлнинг куйиш микдорини 15–17 %га камайтириш имкони яратилган;

металл қириндисини электршлак печида суюқлантириш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга шихта таркибидаги қириндининг миқдорини ошириш учун жорий қилинган («Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 20 майдаги  UА-10342-сон маълумотномаси). Натижада  мис қотишмаларини суюқлантириш учун қўлланиладиган  шихта таркибидаги стружка миқдорини 10–12%га ошириш имкони яратилган;

мис қотишмаларини суюқлантириш учун ишлаб чиқилган янги таркибли флюс «Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖга мис қотишмаларини суюқлантиришда ҳимоя воситаси сифатида жорий қилинган («Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 20 майдаги  UА-10342-сон маълумотномаси). Натижада  мис қотишмаларини суюқлантириш даврида металл куйишининг камайиши ҳисобига сарф-харажатни 1,2–1,4 мартага камайтиришга эришилган;

шихтани иситиш, суюқлантириш ва қиздириш режимлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга мис қотишмаларини электршлак печларида суюқлантиришда ресурстежамкорликни таъминлаш учун жорий қилинган («Олмалиқ  кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 20 майдаги UА-10342-сон маълумотномаси). Натижада  мис қотишмаларини суюқлантиришда металлнинг куйиш миқдорини 10–15%га камайтириш имкони яратилган.