OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Давлятов Шохрух Муратовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 fev 2019

Давлятов Шохрух Муратовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Давлятов Шохрух Муратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий сиқилишга ишловчи цилиндрсимон қобиқларнинг устуворлигини ва мустаҳкамлигини ошириш», 05.09.01- Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T290.

Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарканд Давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc 27.06.2017.Т.11.01.

Расмий оппонентлар: Абдурашидов Қобил Содиқович, техника фанлари доктори, профессор; Шожалилов Шокомил, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: цилиндрсимон қобиқ металл конструкциялар деворини қовурғалар билан кучайтириб сиқилишдаги устуворлиги ва юк кўтариш қобилиятини ошириш, ҳисоблашнинг амалий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

цилиндрик қобиқларнинг устуворлиги ва юк кўтариш қобилияти қовурғалар (ёйсимон панеллар) билан кучайтириш ҳисобига оширилган;

ёйсимон панеллар орқали кучайтирилган қобиқларнинг ташқи юклар таъсиридан мустаҳкамлигини йўқотиш вақти, уларнинг юк кўтара олиш қобилиятини ошириш ҳисобига узайиши  аниқланган;

қовурғалар (ёйсимон панеллар) билан кучайтирилган қобиқларнинг марказий сиқилишдаги устуворлигини ва юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш учун амалий муҳандислик ҳисоблаш усуллари, ёйсимон панелларнинг бикрлик параметрларини киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;

цилиндрик қобиқни ёйсимон панеллар билан кучайтириш натижасида металл сарфини сезиларли даражада камайтиришга эришиладиган янги турдаги конструкция ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий сиқилишга ишловчи цилиндрсимон қобиқларнинг устуворлигини ва мустаҳкамлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

янги турдаги резервуар конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Нефть ва нефт маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган резервуар», №FAP 01278-2018 й.) ва ушбу конструкция Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида нефть маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган цилиндрик резервуарнинг реконструкция жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 2771/18-06-сон маълумотномаси). Натижада цилиндрик резервуарнинг устуворлигини 1,4 мартагача, юк кўтариш қобилиятини 1,5 мартагача ошириш имконини берган;

қовурғалар билан кучайтирилган цилиндрик қобиқнинг сиқилишдаги умумий устуворлигини, мустаҳкамлигини ҳисоблаш усуллари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида газгольдер реконструкциясини лойиҳалаш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 2771/18-06-сон маълумотномаси). Натижада реконструкция лойиҳсини тайёрлаш вақтини 1,2 марта қисқартиришга, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини оширишга эришилган;

цилиндрик қобиқни ёйсимон панеллар билан кучайтирилган янги турдаги конструкцияси “Фарғонафуқоролойиҳа” МЧЖда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги сув минораларини лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2018 йил 20 августдаги 04/01-2838-сон ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 сентябрдаги 04/25-1741-сон маълумотномалари). Натижада сув минорасининг мустаҳкамлигини ва устуворлигини 1,5 мартагача оширишга, ҳисоблаш вақтини 1,2 марта қисқартиришга эришилган.