OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » НУРИЛЛАЕВА Наргиза Мухтархановнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
16 apr 2015

НУРИЛЛАЕВА Наргиза Мухтархановнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

НУРИЛЛАЕВА Наргиза Мухтархановнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлариномзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014./Б2014.5.Tib.367

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитида юрак ишемик касаллигининг кўп омилли профилактикаси», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гадаев Абдигаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: т.ф.д., профессор, академик Р.Г. Оганов, т.ф.д. доц. Ярмухамедова Г.Х., т.ф.д., проф. Шомансурова И.А.

Етакчи ташкилот: И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат Тиббиёт Университети, Россия

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани:

1996-2004 йй I Тошкент Давлат тиббиёт институтининг УАШ тайёрлаш кафедраси ассистенти (22.08.96 й. 49-сонли буйруқ; 2.11.2001 й. 34-сонли буйруқ), 2004 йилдан I Тошкент Давлат тиббиёт институтининг (3.09.2004 й. 186-сонли буйруқ) ва кейинчалик 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академиясининг УАШ тайёрлаш ва эндокринология кафедраси доценти (26.08.2005 й. 75-сонли буйруқ), 2011 йилдан хозирги вактгача Тошкент тиббиёт академияси УАШ тайёрлаш ва клиник аллергология кафедраси кафедра мудири (22.09.2011 й. 178- сонли буйруқ).

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 5 та миллий илмий журналда 10 та илмий мақола, 3 та хорижий илмий журналда 4 та илмий мақола нашр қилинган; 1 та муаллифлик гувохнома олинган.

б) диссертация мавзуси бўйича 10 та маъруза тезиси дан, 8 таси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2008, 2010, 2012, 2013 Москва; 2007, 2010 Тошкент).

в) муаллифлик гувохнома (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, № DGU 02292, 19.08.2011й.)

  III. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек популяциясида генлар полиморфизмини ҳисобга олиб ЮИК хавф омилларини коррекциялашга асосланган кўп омилли профилактика усулларини соғлиқни сақлаш бирламчи тизими шароитида ишлаб чиқиш

   IV. Диссертациянинг илмий янгилиги: 

беморлар орасида асосий ўзгартириб бўладиган ва ўзгартириб бўлмайдиган ХО (жумладан, коагуляцион омиллар генлари полиморфизми) нинг учраш даражаси аникланган;

ташхислаш етарли даражада оқилона эмаслиги, профилактик иш усуллари ва даражасининг номукаммаллиги, ҳаёт сифатининг пасайиши, шунингдек, беморларнинг ЮИК ХО тўғрисида кам маълумотга эга эканлиги аникланган;

илк бор ўзбек миллатига мансуб (ЮИК га ирсий мойиллиги бўлган) соғлом шахсларда ва ЮИК БЗС га чалинган беморларда коагуляцион омиллар ген полиморфизмлари (MTHFR (Ala222Val), FII (G20210A), FV (Arg506Gln)) юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги аникланган;

гетерозиготали генотипларнинг БЗС оғирлик даражаси, касалхонага госпитализация қилиш частотаси ҳамда ўзгартириб бўладиган ХО лари билан боғлиқлиги аникланган;

Саломатлик МАКТАБЛАРида тузилмали амалий машғулотлар кўринишидаги ЮИКнинг кўп омилли профилактик дастури ишлаб чиқилган ва бу беморларнинг ҳаёт сифатини ошириши, иккиламчи якуний нуқталар (БЗС хуружларининг пасайиши, юкори функционал синфдан паст функционал синфга ўтиши) хавфини сезиларли даражада камайтириши аникланган;

беморларда даволанишга иштиёқ уйғотиш ва уларни узоқ вақт давомида УАШ томонидан қўллаб-қувватлаш орқали беморларнинг Саломатлик МАКТАБларида даволанишга мойиллиги баҳоланган;

касаллик оқибати ва кечишига тааллуқли бўлган клиник, лаборатор маълумотлар хамда бемор ҳаёт сифати кўрсаткичлари асосида кўп омилли профилактиканинг моделли қийматлари ҳисобга олган холда махсус кодланган бемор кўриги картаси ишлаб чиқилган.

   V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юрак ишемик касаллигини молекуляр-генетик диагностикаси», «Юрак ишемик касаллигида соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида замонавий босқичдаги янги профилактик технологиялар», «Юрак ишемик касаллигида ҳавотирли-депрессив ҳолатнинг диагностик хусусиятлари» услубий қўлланмалар шаклида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ТТА III клиника кардиология бўлими, Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Қаҳрамон”, “Янги ҳаёт” ҚВП лари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирли-гининг 16.12.2011 йилдаги 83/175-сонли хулосаси). Қайд этилган тавсиялардан ЮИК (БЗС)ни даволашда фойдаланиш натижасида тезкор ва режали госпитализациялар сони ўртача 12,7 фоизга камайди. Беморларни махсус кодланган карта ёрдамида текшириш касаллик оғирлик индексининг 21,8 фоизга камайишига олиб келди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5.03.2014 йилдаги 5-сонли хулосаси).