OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жаббаров Зокиржон Қодиржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 yan 2019

Жаббаров Зокиржон Қодиржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жаббаров Зокиржон Қодиржоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишга оид жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида)», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu33.

Илмий раҳбар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси,  DSc.27.06.2017.Yu.25.01.

Расмий оппонентлар: Мирзаев Азиз Алишерович, юридик фанлар доктори, доцент; Холиқулов Умид Шодиевич, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари ходимлари томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишга оид жиноят-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки ўқотар қуролнинг қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахс хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши зарурлиги асослантирилган;

жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, ходимнинг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш ва бошқа усуллар ходимнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга эканлиги асослантирилган;

ички ишлар органи ходими ўзи ёки фуқаролар  ҳаётига бевосита таҳдид солаётган хавф мавжуд  бўлганида ёхуд террорчилик ҳаракатларини содир этмоқчи бўлган шахсларни зарарсизлантиришда ўқотар қуролини огоҳлантиришсиз қўллаши асослантирилган;

жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилганлиги натижасида фуқаронинг ҳаёти, соғлиғига ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган бўлса, ходим ҳодиса жойини ўзгаришсиз сақлаши, ҳолат тўғрисида ички ишлар органлари раҳбари томонидан дарҳол ҳудудий прокурорга хабар берилиши ва ваколатли раҳбар томонидан хизмат текшируви ўтказилиши  лозимлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишга оид жиноят-ҳуқуқий нормаларни, уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишига оид нормаларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлардан 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2018 йил 13 июлдаги 1835/04-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш тартибини белгилаш ҳамда ушбу моддаларни қўллаш амалиётидаги куч ва зарар етказиб ушлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш имконини берган;

ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қуролни тўғри қўллашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 15 мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 28 июлдаги 33/05-07-2235-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки ўқотар қуролнинг қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахс хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши зарурлигининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;

ички ишлар органлари ходимларига ўзи ёки бошқа фуқароларнинг ҳаётига бевосита таҳдид солаётган хавф мавжуд бўлганида ёхуд террорчилик ҳаракатларини содир этмоқчи бўлган шахсларни зарарсизлантиришда ўқотар қуролини огоҳлантиришсиз қўллаш ҳуқуқини беришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 15 мартдаги 55-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»нинг 31-32-бандларини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 1 июндаги 17/2-83-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари ходимларига ўзи ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита таҳдид солаётган хавф мавжуд бўлганида ёхуд террорчилик ҳаракатларини содир этмоқчи бўлган шахсларни зарарсизлантиришда ўқотар қуролини огоҳлантиришсиз қўллаш ҳуқуқини беришга хизмат қилган.