OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Темиров Дилшод Шералиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 yan 2019

Темиров Дилшод Шералиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Темиров Дилшод Шералиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped701.

Илмий раҳбар: Юлдашев  Мақсуджон  Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик марказ, DSc.30.05.2018.Ped.68.01.

Расмий оппонентлар: Вахобов Маъруфжон Маликович, педагогика фанлари доктори; Акрамова  Шахноза  Аброровна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асосларини ифодаловчи педагогик жараён модели таълим субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги стратегиясини белгилаш асосида такомиллаштирилган;

умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик асослари таълим муассасасини давлат-жамият шаклида бошқаришдаги сайлаш, маслаҳат ва келишув принциплари асосида такомиллаштирилган;

таълим муассасасининг ўзини ўзи баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, ташкил этилганлик, мотивация, назорат, мувофиқлаштирилганлик каби индикаторлар таркиби таълим муассасасини бошқаришдаги жамоатчилик иштирокини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;

таълимий муносабатлар иштирокчиларининг таълим муассасасига нисбатан субъектив муносабатларини диагностика қилиш методикаси таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик методлари ва технологияларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

умумий ўрта таълим муассасасини давлат-жамият шаклида бошқаришнинг ташкилий-педагогик структурасида таълимий муносабатларни такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг муддатлари ҳамда турларининг ўзига хос функционал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муассасани давлат-жамият шаклида бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида низом”нинг 8-бобини шакллантиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-468-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик асослари таълим муассасасини давлат-жамият шаклида бошқаришдаги сайлаш, маслаҳат ва келишув принциплари асосида такомиллаштиш имконини берган;

замонавий жамиятнинг ижтимоий буюртмасига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг моддий-техник баъзаси, методик таъминоти, умумий ўрта таълимнинг муддатлари ҳамда турларини ўзгартиришда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланишга қаратилган таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 августдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом, ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланган “Умумий ўрта таълим сифати кўрсаткичлари” номли мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар учун йўриқномани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-468-сон маълумотномаси). Натижада таълимий муносабатлар иштирокчиларининг таълим муассасасига нисбатан субъектив муносабатларини диагностика қилиш методикаси таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-педагогик методлари ва технологияларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиш имконини берган;

умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асослари, таълим субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги, таълим муассасасини ўзини ўзи баҳолаш даражаси, таълим муассасасини давлат-жамият шаклида бошқаришга оид муаллифлик ғояларидан ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015-2017 йй) амалий тадқиқот лойиҳа доирасида яратилган “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (I қисм) ўқув-услубий қўлланма ҳамда “Ўқувчиларда компетенцияларнинг шаклланганлигини ташхислаш ва коррекциялаш методикалари” номли услубий қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-468-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасасини бошқаришнинг методологик ва ташкилий-педагогик асосларини ифодаловчи педагогик жараён модели таълим субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги стратегиясини белгилаш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;

таълимий муносабатлар иштирокчиларининг таълим муассасасига нисбатан субъектив муносабатларини диагностика қилиш методикаси, таълим муассасасини ўзини ўзи баҳолаш даражасини ифодаловчи индикаторлар таркибини такомиллаштиришга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ–5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги “Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-мҳ ва 14-мҳ-сон қарорлари 1-иловаси билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 24 декабрдаги 84-01-457-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасасининг ўзини ўзи баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, ташкил этилганлик, мотивация, назорат, мувофиқлаштирилганлик каби индикаторлар таркиби таълим муассасасини бошқаришдаги жамоатчилик иштирокини кенгайтириш асосида такомиллаштириш имконини берган.