OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » АСИЛОВА Мухайё Убаевнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
08 apr 2015

АСИЛОВА Мухайё Убаевнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

АСИЛОВА Мухайё Убаевнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014./Б2014.5.Tib.403

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда болалар вирусли диареялари клиникаси, ташхиси ва молекуляр-генетик хусусиятлари», 14.00.10 - юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эркин Исакович Мусабаев, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.02

Расмий оппонентлар: MD. PhD, MPH, Professor Andrej Grjibovski, т.ф.д. доц.Таджиев Б.М., т.ф.д., проф. Вафакулова С.Х.

Етакчи ташкилот: Болалар юқумли касалликлари Россия Федерацияси илмий-текшириш институти, Санкт-Петербург

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани:

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент тиббиёт колледжида 2009-2010 йй. Малакали ўрта тиббиёт ходимларни тайёрлашда 324 соатли амалиётга умумий раҳбарлик қилган ва дарс ўтган (шартнома 5-сонли 05.10.2009). Тошкент шаҳар Соғликни Сақлаш бош бошқармасининг ўқув даволаш комплекси 2010-2013 ўқув йилларида 168 соат хажмидаги ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётига умумий раҳбарлик қилган ва дарс ўтган (шартнома 12-сонли 04.09.2010; шартнома 2-сонли 07.06.2010). 2009-2013 йй. Вирусология илмий тадқиқот институти «Олий хамширалик иши, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан (жами 216 соат) малакасини ошириш бўйича ўқитишга раҳбарлик  қилган хамда ишлаб чиқиш назарияси ва амалиётдан дарс ўтган» (18.03.2011 й. 48-сонли буйруқ; 06.01.2012 й. 36/а-сонли буйруқ; 20.05.2013 й. 80-сонли буйруқ).

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 4 та миллий илмий журналда 11 та илмий мақола, 5 та хорижий илмий журналда 6 та илмий мақола нашр қилинган; 1 та патент олинган.

б) диссертация мавзуси бўйича 20 та маъруза тезиси дан, 7 таси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2010 Санкт-Петербург; 2014 Москва; 2012  Банкок; 2013 Қирғизистон; 2014 Тошкент).

в) патент (ЎзР пантенти № DGU 03048, 25.02.2015й).

  III. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир диареялар тузилишида вирусли диареяларнинг учрашини белгилаш, уларнинг клиник хусусиятларини ўрганиш, рота-, норовирусларнинг молекуляр-генетик тавсифини тузиб чиқиш ва болалардаги диареяларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини аниқлаш. Болалардаги вирусли диареяларни даволашнинг илмий асосланган, ўзига хос усуллари ва ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш.

   IV. Диссертациянинг илмий янгилиги: Ўзбекистонда биринчи марта болалар ўртасида вирусли этиологияга эга бўлган ўткир диарея касалликларининг учраш даражаси аниқланган, бу эса врачларнинг ўткир диарея касалликларининг этиологиясини аниқлаш мақсадидаги изланишлари оптималлаштирилган;

болаларда ўткир диарея касалликларининг келиб чиқишида рота-, норо-адено- ва астровирусли инфекцияларнинг ҳиссаси аниқланди ва ёш болаларнинг касалланишида ротавируслар энг катта аҳамиятга эга эканлиги исботланган;

вирусли диареяларнинг мавсумийлиги ва йил давомида мавсумга қараб, ҳар хил вирусли диарея касалликлари етакчи ўринни алмаштириб туриши аниқланган;

болаларда диарея касалликларининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқланган;

илк маротаба рота-, норо-, адено- ва астровирусли моноинфекцияларнинг клиник кечишида, болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, ўзига хос ҳудудий томонлари аниқланган;

болалардаги рота-, норо-, адено- ва астровирусли диарея касалликларининг солиштирма таснифи берилган ва уларнинг қиёсий-ташхисий фарқлари аниқланган;

биринчи бор Ўзбекистонда болаларда учрайдиган рота- ва норовирусли диареяларнинг молекуляр-генетик тузилиши аниқланган;

вирусли диареялар етказган иқтисодий зарар ҳисоблаб чиқилган;

болалардаги вирусли диареялар ташхисининг алгоритми ишлаб чиқилган;

илк бор вирусли диарея билан касалланган болаларда вирусга қарши препарат - “Болалар анаферони” қўлланишининг самарадорлиги аниқланган.

    V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатория-поликлиника звеносида 5 ёшгача бўлган болаларда учрайдиган диарея касалликларини ташхис қилиш, даволаш ва профилактикаси бўйича клиник қўлланма”, “Инфекцион диареялар билан касалланган беморларни даволаш” ва “Инфекцион диарея беморларини парвариш қилиш” клиник тавсияномалар ҳамда “Регидратацион туз АТМ” препарати ёрдамида регидратацион даволаш” ахборот-хати соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигинингнинг 15.03.2012 йилдаги №8/70-сонли ва 22.09.2011 йилдаги №0306-сонли хулоса). Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан 2-Тошкент шахар юқумли касалликлар шифохонасига жорий этилган. Олинган тадқиқот натижалари диареяли беморларни диагностика сифатини яхшилаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, шунингдек шифохонада ётган кунлари кўрсатқичларини 35% га камайтиришга имкон берди.