OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алмухамедова Барно Гулмухаматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
 
12 yan 2019

Алмухамедова Барно Гулмухаматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

Алмухамедова Барно Гулмухаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни саратонининг Ўзбекистон Республикаси хавф омили юқори бўлган ҳудудларидаги эпидемиологик хусусиятлари ва олдини олишнинг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib351.

Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султонов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида келиб чиқиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг онкоэпидемиологик хусусиятларини очиб бериш ва профилактик чора-тадбирлар мажмуасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳудудий  хавф зоналарига боғлиқ равишда турли ёш гуруҳларида бачадон бўйни саратони ривожланишига аёлларнинг кўп туғиши, туғиш асоратлари, вирусли касалликлари, зарарли одатлари ҳамда овқатланиш таркибига боғлиқлиги исботланган;

бачадон бўйни саратони ривожланишига минтақавий экзоген хавф омиллари – металл оксиди сақловчи кимёвий моддалар ва тупроқнинг тузланиши даражасига боғлиқлиги аниқланган;

бачадон бўйни саратони мавжуд аёллар скринингидаги цитологик ва гистологик баҳолаш асосида касаллик ривожланиши ва ўлим даражасини бирламчи ташхислашнинг ёшига боғлиқ уч босқичли олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган;

бачадон бўйни саратони ривожланиш тенденцияси ҳамда эпидемиологиясини инобатга олган ҳолда касалланиш истиқболининг қисқа муддатли башоратлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бачадон бўйни саратони хавф омиллари юқори бўлган ҳудудларининг эпидемиологик хусусиятлари ва мажмуавий профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

«Бачадон бўйни саратони онкоэпидемиологик мониторинг методологияси (касалланиш ва ўлим)» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-д/235-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  аёллар орасида учрайдиган бачадон бўйни саратонини онкоэпидемиологик мониторинг олиб бориш асосида  касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тизимини ташкиллаштириш имконини берган;

бачадон бўйни саратони хавф омиллари юқори бўлган ҳудудларнинг эпидемиологик хусусиятлари ва мажмуавий профилактик тадбирлар ишлаб чиқиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Наманган ва Тошкент шаҳар онкологик  диспансери клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 8н-з/125-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши бачадон бўйни саратонининг касалланиш ва ўлим кўрсаткичи трендлари, касалликни ўсиш ёки камайиш темплари, куммулятив анализи, башоратини ўз ичига олган мониторингини олиб бориш имконини берган.